Ўзбекистон | 18:54 / 09.03.2023
9949
1 дақиқада ўқилади

Парламентга вазирларни ишдан олиш ҳақида таклиф киритиш ҳуқуқи берилади

Қонунчиликка шундай меъёр киритилиши кутилмоқда.

Фото: uza.uz

Конституциявий қонун лойиҳасида Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис ва президент олдидаги масъулияти кучайтирилмоқда. Бу ҳақда депутат Ўрол Ўрозбоев маълум қилди.

«Жумладан, Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятини президент томонидан белгилаб берилган ижро этувчи ҳокимиятнинг асосий йўналишлари доирасида амалга ошириши белгиланмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Вазирлар Маҳкамасининг муайян аъзосининг ўз фаолияти юзасидан ҳисоботини эшитиш ҳамда зарур бўлганда, уни истеъфога чиқариш тўғрисида президент кўриб чиқиши учун таклиф киритиш ваколати берилмоқда», деди у.

Бугун, 9 март куни Қонунчилик палатаси Конституциянинг янги таҳрири бўйича ялпи мажлис ўтказди. Мажлисда эртага соат 10:00 гача танаффус эълон қилинди. Мажлис якунида референдум санаси эълон қилиниши кутилмоқда.

Мавзуга оид