Спорт | 11:36 / 10.03.2023
24866
2 дақиқада ўқилади

U-20 Осиё Кубоги. Гуруҳ босқичи якунлари бўйича фактлар

U-20 Осиё Кубоги гуруҳ босқичи якунланди.

Фото: Tribuna.uz

9 кун ичида ўтган 24та ўйинда 55та тўп киритилди. Баҳсларнинг 5тасида дуранг қайд этилди (ҳаммаси 3-турда), 19та беллашув эса у ёки бу жамоанинг ғалабаси билан тугади. 

Қуйида гуруҳ босқичидаги баъзи фактларни келтириб ўтамиз: 

  • Ўзбекистон ва Жанубий Корея дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. 
  • Австралия гуруҳни 2-ўринда якунлаган бўлса-да, энг кўп гол урган жамоага айланди — 12.
  • Қатар эса энг кўп тўп ўтказиб юборган (12) ва очко ололмаган жамоа бўлди. 
  • Энг йирик ҳисоб Австралия — Қатар (9:1) ўйинида қайд этилди.
  • Гуруҳда фақат Япония 100 фоизлик натижа кўрсатди.
  • Вьетнам 6 очко билан гуруҳда қолиб кетди.
  • Япониялик Наоки Кумата 3та гол билан тўпурарлар рўйхатида пешқадам бўлиб турибди.

«А» гуруҳи
1. Ўзбекистон — 7 (тўплар нисбати — +3)
2. Ироқ — 4 (+1)
3. Индонезия — 4 (-1)
4. Сурия — 1 (-3)

«В» гуруҳи
1. Эрон — 6 (+2)
2. Австралия — 6 (+6)
3. Вьетнам — 6 (0)
4. Қатар — 0 (-10)

«С» гуруҳи 
1. Жанубий Корея — 7 (+6)
2. Иордания — 4 (0)
3. Тожикистон — 4 (-1)
4. Уммон — 1 (-5)

«D» гуруҳи
1. Япония — 9 (+5)
2. Хитой — 4 (+1)
3. Саудия Арабистони — 3 (-2)
4. Қирғизистон — 1 (-4)

Чоракфинал тақвими: 
11 март

15:00. Эрон — Ироқ («Жар»)
19:00. Ўзбекистон — Австралия («Бунёдкор») 

12 март
15:00. Жанубий Корея — Хитой («Жар»)
19:00. Япония — Иордания («Локомотив»)

Маълумот учун, яримфиналга чиққан жамоалар жаҳон чемпионатига ҳам йўлланма қўлга киритишади.

Мавзуга оид