Ўзбекистон | 10:04 / 11.03.2023
5502
2 дақиқада ўқилади

Хусусий суд экспертларининг касб этикаси қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирининг буйруғи билан Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларининг касб этикаси қоидалари тасдиқланди.

Касб этикаси қоидаларининг мақсади – нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида юксак касбий маданиятни шакллантириш, жамоатчилик онгида суд-экспертлик фаолиятига бўлган ҳурмат ва ишончни ошириш ҳамда нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларининг одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракатларининг олдини олиш.

Қоидалар қуйидагиларни белгилайди: касб этикасига оид асосий принциплар; суд экспертларининг касб этикасига қўйиладиган талаблар.
 
Қуйидагилар суд экспертлари фаолиятининг асосий принциплари ҳисобланади: суд экспертининг мустақиллиги; суд-экспертлик фаолиятини амалга оширишда қонунийликка риоя қилиш; суд-экспертлик фаолиятини амалга оширишда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этиш; тадқиқотларнинг холислиги ва тўлиқлиги.
 
Суд экспертига қўйиладиган асосий талаблар: хизмат вазифаларини виждонан ва юқори профессионал даражада бажариш; меҳнат интизоми, касб этикаси ва иш юритиш қоидаларига қатъий риоя қилиш, иш вақтидан оқилона ва самарали фойдаланиш; суд-тиббий экспертизасини ўтказиш учун зарур ускуна ва материаллардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланишни таъминлаш; хизмат мавқейидан фойдаланмаслик; ўз фаолиятида коррупциявий ҳолатлар вужудга келишининг олдини олиш ва бошқалар.

Мавзуга оид