Жаҳон | 10:08 / 13.03.2023
5950
2 дақиқада ўқилади

Хитойда ҳукуматнинг янги таркиби тасдиқланди

Хитойда янги бош вазир ўринбосарлари, Давлат кенгаши аъзолари, вазирлар ва қўмиталар раҳбарларининг тайинлови тасдиқланди.

Фото: Reuters

Пекинда 12 март, якшанба куни Бутунхитой халқ вакиллари кенгашининг 14-чақириқ биринчи сессияси депутатлари ХХР Давлат кенгашининг янги таркибини тасдиқлади. Ҳукумат лавозимларига номзодларни бир кун аввал ушбу лавозимга тайинланган Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян тақдим этди.

Бош вазир ўринбосарлари таркиби тўлиқ янгиланди. Бу лавозимларни Дин Сюэсян, Хэ Лифэн, Чжан Гоцин ва Лю Гочжун эгаллади. Ли Шанфу, Ван Сяохун, У Чжэнлун, Шэнь Ицин, Цинь Ган Давлат кенгашига аъзо бўлишди.

2022 йил декабрида Хитой ташқи ишлар вазири этиб тайинланган Цинь Ган янги вазирлар маҳкамасидаги ўз лавозимини сақлаб қолди. Бундан ташқари, давлат хавфсизлик вазири Чэнь Исинь, молия вазири Лю Кун ва савдо вазири Ван Вэньтао ўз лавозимларида қолди.

Янги мудофаа вазири тасдиқланди, бу - генерал Ли Шанфу. У 2018 йилда Россия қуролларини сотиб олгани учун АҚШ санкциялари рўйхатига киритилган эди.

И Ган кутилганидан фарқли равишда Хитой Халқ банки раҳбари лавозимини сақлаб қолди. Чжэн Шаньцзе Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси раиси бўлди.

Аввалроқ депутатлар учинчи муддатга сайланган Хитой раиси Си Жинпинг таклифига кўра, мамлакат раҳбарининг узоқ йиллик иттифоқчиси Ли Цянни бош вазир лавозимига тасдиқлаган эди. У Хитой ҳукуматини 10 йил бошқарган Ли Кэцянни алмаштирди.

Мавзуга оид