Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Шунингдек, Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига бош шифокор ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиалига директор тайинланди.
Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Содиқжон Бобоевич Содиқов Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
1979 йилда туғилган С. Содиқов 1-Тошкент давлат тиббиёт институти Урганч филиалини тамомлагач, меҳнат фаолиятини 2006 йилда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалида кардиолог-шифокор сифатида бошлаган.
2009–2010 йилларда «Саломатлик-2» ва «Аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш» қўшма лойиҳасининг вилоят бюроси директори сифатида ишлаган. Шунингдек, 2010–2021 йилларда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг умумий ва иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари бўлиб хизмат қилган.
С. Содиқов ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
- Xoразм вилояти ССБга 2020 йил декабридан буён Иноят Ҳажиев раҳбарлик қилиб келаётганди.
Xoразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан Купалбай Раимбердиевич Тангрибердиев вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори лавозимига тайинланди.
1976 йилда туғилган К.Тангрибердиев 2000 йил 1-Тошкент давлат тиббиёт институти Урганч филиалини тамомлаб, ушбу муассасада кафедра ассистенти, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят филиалида шифокор вазифаларида ишлаган.
Кейинчалик вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси «Саломатлик-2» ва «Аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш» қўшма лойиҳасининг вилоят бюроси директори, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, бошқарма бошлиғи (2020 йилга қадар) каби қатор масъул лавозимларда меҳнат қилган.
Ушбу мутахассис тайинловга қадар Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатаётган эди.
Шунингдек Ҳусан Нуруллаевич Бекчанов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиалига директор этиб тайинланди.
Ҳ. Бекчанов 1979 йилда Боғот туманида туғилган. 2003 йилда 1-Тошкент давлат тиббиёт институтини, 2006 йилда Тошкент тиббиёт академиясида хирургия йўналиши магистратурасини тамомлаган.
Тиббиёт фанлари номзоди бўлган мутахассис фаолияти давомида академик В.Воҳидов номли республика ихтисослаштирилган хирургия илмий амалий тиббиёт маркази жарроҳи, Тошкент вилояти ўсма касалликлар диспансери биринчи жарроҳлик бўлими мудири лавозимларида ишлаган.
Ҳ.Бекжанов 2003 йилдан бери Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали шошилинч хирургия бўлим мудири лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.
Мавзуга оид
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
15:57 / 10.12.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
18:28 / 06.12.2024