Жаҳон | 19:19 / 07.04.2023
26329
2 дақиқада ўқилади

Қуёшда ўта кучли чақнаш содир бўлди

У 28 дақиқа давом этди ва қисқа тўлқинли радиоалоқасининг узилишига олиб келди.

Фото: NASA/Getty Images

6 апрель куни Қуёшда кучли чақнаш қайд этилди, бу қисқа тўлқинли радиоалоқа бузилишига олиб келди, деб ёзди «Известия» Амалий геофизика институти (ИПГ) гелиофизик хизматига таяниб.

М3.0 таснифли чақнаш пайшанба куни эрталаб (10:53) қайд этилган ва 28 дақиқа давом этган.

ИПГ маълумотларига кўра, 7 апрель куни Қуёшда энг юқори ва энг хавфли Х синфидаги чақнашлар содир бўлиши мумкин.

Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг кучига қараб беш синфга бўлинади: A, B, C, M ва Х.

Минимал А0.0 синфи Ер орбитасидаги радиация қувватига мос келади: квадрат метрга 10 нановатт. Кейинги ҳарфга ўтишда қувват 10 баробар ортади. Чақнашлар одатда қуёш плазмасининг отилиши билан бирга юз беради, уларнинг булутлари Ерга етиб келиб, магнит бўронларини қўзғатиши мумкин.

1 апрель куни Қуёш экваторида сайёрамиздан 20 марта катта бўлган улкан тешик пайдо бўлган эди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, у «тумшуғини» тўғридан тўғри Ерга қаратган. Тешик, ўз навбатида, соатига деярли 2,9 миллион километр тезликда Ерга қараб ҳаракатланадиган қуёш шамолининг манбаи бўлди.

Қуёш шамоли оқимининг Ер магнитосфераси билан тўқнашуви кучли магнит бўронини келтириб чиқарди. Бугун ва эрта одамлар магнит бўронининг таъсирини яна ҳис қилишади.

Бунда умумий заифлик, бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, кўнгил айниши, қусиш, шунингдек сурункали касалликларнинг кучайиши, шунингдек, юрак муаммолари: нафас қисилиши, юқори қон босими ва юрак уриши ҳам кузатилиши мумкин.

Қуёшнинг ўта фаоллиги даврида юрак, қон томирлари ва асаб тизими касалликлари бўлган одамлар хавф остида қолади.

Мавзуга оид