Ереванда оғир атлетика бўйича Европа чемпионати очилишида Озарбойжон байроғи ёқиб юборилди
Оғир атлетика бўйича қитъа биринчилигининг очилиш маросимида расмий шахслардан бири томошабинлар олқиши остида Озарбойжон байроғини ёқди.
Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида оғир атлетика бўйича Европа чемпионатининг очилиш маросимида расмий аккредитациядан ўтган шахслардан бири томошабинлар олқиши остида Озарбойжон байроғини ёқиб юборди. У дарҳол ушланиб, полиция бўлимига олиб кетилган, аммо кейинчалик жавобгарликка тортилмасдан қўйиб юборилган.
Шу сабабли Озарбойжон ўз спортчиларини Еревандан қайтаришга қарор қилди.
«Ваҳшийлик Арманистон бош вазири иштирок этган ва арман жамоатчилиги вакилларининг қарсаклари остида ўтказилган маросимда содир этилди. Провокацияни содир этган шахсни қаҳрамон сифатида кўрсатиш этник адоват ва ксенофобия, Озарбойжонофобиянинг ёрқин намунасидир. Бундай хатти-ҳаракатлар спортнинг халқлар ўртасида тинчлик ва ҳамжиҳатликка хизмат қилувчи мақсад ва тамойилларига мутлақо зиддир. Спортни сиёсийлаштиришга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди», дейилади Озарбойжон Ёшлар ва спорт вазирлиги билан Озарбойжон Миллий олимпия қўмитасининг қўшма баёнотида.
Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ушбу ҳодисани қоралаб, Арманистон расмийлари тадбир ташкилотчиси сифатида воқеалар ривожининг ўз вақтида олдини олиши ва тегишли хавфсизлик чораларини кўриши кераклигини таъкидлади.
«Ушбу ҳаракатни содир этган шахс дастлаб ҳибсга олинган бўлсада, унинг гулдурос қарсаклар остида қўйиб юборилиши катта ташвиш уйғотади. Арманистон томони этник адоват асосида жиноят содир этган шахсни жавобгарликка тортиши керак», дейилади баёнотда.
Шунингдек, Озарбойжон Европа оғир атлетика федерациясини Арманистонга қарши санкция қўллашга чақирди.
Мавзуга оид
10:44 / 14.12.2024
ГФРда ХДИ/ХСИнинг икки аъзоси Озарбойжонга пора эвазига ёрдам берганликда айбланмоқда
14:22 / 08.12.2024
Озарбойжонда мушкул вазиятда қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди
09:23 / 05.12.2024
Пашинян: Арманистон КХШТ билан муносабатларда ҳал қилувчи нуқтадан ўтди
00:59 / 21.11.2024