Жаҳон | 21:15 / 21.04.2023
30202
4 дақиқада ўқилади

Фото: дунё мусулмонлари Рамазон ҳайитини қандай кутиб олди?

Жума куни тонгда дунёнинг турли нуқталарида Рамазон ҳайити кенг нишонланди. Қуйида Шарқий Осиёдан Европа ва Африка мамлакатларига қадар ҳудудларда байрам куни олинган суратлар.

Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус масжидида Рамазон ҳайити намозини ўқиётган фаластинликлар
REUTERS/Ibraheem Abu Mustafa
Ғазо шаҳрида ибодат қилаётган фаластинликларнинг юқоридан кўриниши. REUTERS/Mohammed Salem
Ироқнинг Мўсул шаҳрида ҳайит намозига келган суннийлар. REUTERS/Khalid Al-Mousily
Кения пойтахти Найробидаги масжидга ҳайит намозига келган намозхонлар олдидаги мусулмон қизча. REUTERS/Monicah Mwangi
Россия босқинига қарши уруш кетаётган Украинада Киевдаги Ислом маданияти марказида Рамазон ҳайити намозига келган аёллар. Фото: REUTERS/Alina Yarysh
Ливиянинг Бенгази шаҳридаги жамоат майдонида Рамазон ҳайити намозини ўқиётган кишилар. REUTERS/Esam Omran Al-Fetori
Кения пойтахти Найроби шаҳрининг Нгара туманидаги Сир Али Муслим Клуб майдонида Рамазон ҳайити намози вақтидаги ярмарка сотувчилари. Фото: REUTERS/Thomas Mukoya
Рамазон ҳайити кунида қўлига хина қўйган мусулмон аёл. Австралия, Сидней шаҳри. Фото: REUTERS/Jaimi Joy
Эфиопия пойтахти Аддис Абабадаги Мескел майдонида ҳайит куни ҳаво шарлари сотаётган савдогар. REUTERS/Tiksa Negeri
Албания пойтахти Тирана шаҳрининг Скандербег майдонида ҳайит намозига келган мусулмонлар. REUTERS/Florion Goga
Туркиянинг Истанбул шаҳридаги майдонда ҳайитни нишонлаётган кишилар. REUTERS/Dilara Senkaya
Фаластинлик киши Қуддуснинг Эски шаҳар қисмидаги Ал-Ақсо масжиди ҳовлисида ҳайит намозидан кейин бола билан ўйнамоқда. April 21. REUTERS/Jamal Awad
Байрамни шаҳар ташқарисида оила аъзолари билан нишонлаш учун Даккадан чиқиб кетаётган бангладешликлар, 20 апрел. REUTERS/Mohammad Ponir Hossain
Кениялик мусулмон аёл байрам арафасида хина қўйилган қўлларини кўрсатмоқда, Найроби шаҳридаги Масжид Салом ҳудуди. REUTERS/Monicah Mwangi
Мусулмон аёллар қўлига хина қўйдирмоқда, Сидней чеккасидаги Лакемба шаҳарчаси.  REUTERS/Jaimi Joy
Қатарнинг Ал-Райян шаҳрида, 2022 йилги жаҳон чемпионати ўтказилган «Education City Stadium» стадионида ҳайит намози ўқилиши. Фото: REUTERS/Imad Creidi
Миср пойтахти Қоҳирада Ал-Сиддиқ масжиди ташқарисида учирилган ҳаво шарларини тутишга уринаётган кишилар. REUTERS/Mohamed Abd El Ghany
Миср пойтахти Қоҳира шаҳри чеккасидаги Маади шаҳарчасида «Ал-Азим» масжиди олдидаги майдонда Бэтмен услубидаги машина олдидан ўтаётган намозхон. Фото: REUTERS/Amr Abdallah Dalsh
Ливиянинг Бенгази шаҳридаги жамоат майдонида Рамазон ҳайити намозини ўқиётган кишилар. REUTERS/Esam Omran Al-Fetori
Маккадаги Катта масжидда ҳайит намозини ўқишга йиғилган кишилар. Saudi Press Agency/via REUTERS
Сербия пойтахти Белград шаҳри марказидаги Байракли масжид майдонида ҳайит намозига йиғилган кишилар. REUTERS/Marko Djurica
Қуддуснинг Эски шаҳар ҳудудида Ал-Ақсо масжиди жойлашган мажмуага Рамазон ҳайити намозини ўқиш учун келган фаластинликлар REUTERS/Sinan Abu Mayzer
Москвадаги майдонда ҳайит намозига йиғилган мусулмонлар
Фото: Михаил Терешченко/ТАСС
Фото: Михаил Терешченко/ТАСС
Фото: Михаил Терешченко/ТАСС
Фото: Михаил Терешченко/ТАСС
Фото: Михаил Терешченко/ТАСС
Фото: Михаил Терешченко/ТАСС

 

Мавзуга оид