Жаҳон | 04:24 / 21.04.2023
20459
1 дақиқада ўқилади

Ерда ноёб астрономик ҳодиса – қуёшнинг гибрид тутилиши кузатилди

Қуёш дунёнинг баъзи жойларида тўлиқ, бошқаларида эса айлана шаклида тутилди.

Фото: Reuters

20 апрель куни Жануби-Шарқий Осиё, Шарқий Ҳиндистон, Австралия ва Антарктидада қуёшнинг гибрид тутилиши кузатилди.

Қуёш дунёнинг баъзи жойларида тўлиқ, бошқаларида эса айлана шаклида тутилди, яъни Ой дискининг атрофидаги ташқи қуёш қирраси кўриниб турди. Шу сабабли бундай тутилиш гибрид деб аталади.

Фото: Reuters

Ноёб астрономик ҳодиса тахминан беш ярим соат давом этди.

Фото: Reuters

Қуёш тутилишини Жануби-Шарқий Осиё, Шарқий Ҳиндистон, Австралия, Филиппин, Ҳинд ва Тинч океани ҳудудида, шунингдек, Антарктидада кузатиш мумкин эди. Ўзбекистонда қуёш тутилишини кўришнинг иложи йўқ эди.

Фото: Reuters

Гибрид тутилишнинг максимал босқичи Тимор ороли яқинида кўринди ва бир дақиқадан кўпроқ давом этди.

Фото: Reuters

Гибрид тутилиш камдан-кам учрайдиган ҳодиса бўлиб, бир асрда бир неча марта содир бўлади.

Сўнгги гибрид тутилиш 2013 йил 3 ноябрда кузатилган эди. Навбатдагиси 2031 йил 14 ноябрда содир бўлади.

Мавзуга оид