Ўзбекистон | 18:50 / 22.04.2023
13906
1 дақиқада ўқилади

Божхоначилар фил тиши ҳамда 180 дона буғу шохини ушлаб қолишди

Уларнинг умумий қиймати 32 млн сўмга баҳоланган.

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Тошкент вилоятининг Қозоғистон билан чегарасида жойлашган «Ғишткўприк» божхона пости ходимлари фил тиши ҳамда 180 дона буғу шохини ушлаб қолишди.

Қайд қилинишича, хориждан Ўзбекистонга кириб келган фуқаро бошқарувидаги автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида, ўриндиқ остига яширинча жойланган, божхона декларациясида кўрсатилмаган, ҳеч қандай хужжатларсиз, умумий қиймати 32 млн сўмлик, 180 дона буғу шохи ва 1 дона фил тиши борлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, айрим ҳайвонларнинг шох ва суяклари дунё бозорида харидоргир хомашё ҳисобланади ва кўпинча контрабанда йўли орқали сотилади.

Шу сабабли, филнинг барча тури ва тана аъзолари Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Қизил рўйхатига киритилган.

Мавзуга оид