Ўзбекистон | 08:46 / 28.04.2023
9319
1 дақиқада ўқилади

IELTS’да юқори натижа кўрсатган 10 мингдан ортиқ ёшларнинг тўлови қайтарилди

Ўзбекистонда IELTS’да юқори натижа кўрсатган 10 мингдан ортиқ ёшларнинг тўлови қайтарилди. Ёшлар ишлари агентлиги 2021 йилдан бери 24,4 миллиард сўм имтиҳон харажатлари учун компенсация тўлаб берди.

Таҳлилларга кўра, жами 18 турдаги халқаро имтиҳон тизимлари мавжуд. Шундан ёшлар 15 турдагиси учун компенсация сўраб ариза қолдирган.

Жумладан, IELTS имтиҳонида юқори натижа кўрсатган 10 356 нафар, ТORFL’да юқори натижа кўрсатган 2408 нафар ёшларнинг тўлови қайтарилди. 

Бундан ташқари, SAT ва ТОPIK имтиҳонларида қатнашиб, юқори натижага эришган 1049 нафар талабгорга тўлов пули қайтарилган.

Мавзуга оид