Ўзбекистонда референдум куни: фуқаролар ва амалдорлар сайлов участкаларида
Соат 8:00 дан референдум участкаларида мадҳия янграб, сайловчилар ўз танловларини амалга оширишга киришди.
Ўзбекистонда 30 апрел куни соат 8:00 дан Конституциянинг янги таҳрири бўйича референдум бошланди. Сайлов участкаларида овоз бериш жараёни соат 20:00 га қадар давом этади.
Республика бўйлаб жами 10,7 мингдан ортиқ сайлов участкалари очилган. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига 19,7 млн фуқаро киритилган.
Участкаларда амалдаги Конституция ва асосий қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси, шунингдек, таклиф этилаётган ўзгаришлар бўйича 100 саволга жавоб тўпламлари тайёрлаб қўйилган. Конституциянинг таклиф этилаётган янги таҳриридаги алоҳида бандлар билан бирга ҳужжат лойиҳасининг тўлиқ матни ҳам стендларда кўрсатилган.
Сайловчилар сайлов бюллетенида битта саволга жавоб бериши керак: «Сиз «Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунини қабул қиласизми?» Иккита жавобдан бирини белгилаш керак бўлади: «Ҳа» ёки «Йўқ».
Сайлов участкаларида илк соатлардан фуқаролар фаоллиги кузатилмоқда.
Навоий вилояти
Навоий вилоятида 70 мингдан ортиқ сайловчи овоз бериб бўлди. Соат 9:00 ҳолатига Навоий вилояти бўйича 71 455 нафар сайловчи сайлов участкаларига келиб, ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланишди.
Вилоят бўйича 411 та референдум участкаси ташкил этилган ва овоз берувчилар сони 621 679 нафар. Шундан 18 225 нафари биринчи бор референдумда иштирок этмоқда. 8241 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз берган.
Жиззах вилояти
Жиззах вилоятида ҳам овоз бериш жараёни бўлиб ўтмоқда. Фуқаролар эрта тонгдан овоз бериш жараёнида иштирок этмоқда. Улар орасида кексалардан тортиб ёш болали аёл ва эркакларни ҳам кўриш мумкин.
Маълумот учун, 4-Жиззах округ ҳудудидаги 1 та шаҳар ва 12 та туманда ташкил этилган жами 522 та референдум участкаларида 785 494 нафар овоз берувчилар рўйхатга олинган.
Сайловда қатнашаётган давлат амалдорлари
Давлат арбоблари, ҳокимлар, вазирлар ва бошқа машҳурлар ўз овозларини беришмоқда.
Президент администрацияси аъзолари
Вазирлар
Вилоятлар ҳокимлари
Мавзуга оид
23:49 / 20.12.2024
Ўзбекистоннинг миграция сиёсатини ишлаб чиқишда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳам иштирок этади
17:20 / 18.12.2024
Келгуси йилда таълим ва фан соҳасига 86,3 трлн сўм йўналтирилади — Танзила Норбоева
17:03 / 25.11.2024
Ўзбекистонда «Зўравонликка қарши 16 кун фаоллик» тадбирларига старт берилди
16:12 / 22.11.2024