Ўзбекистон | 23:43 / 04.05.2023
81703
1 дақиқада ўқилади

Onix ва Tracker автомобиллари сотувдан олиб ташланди 

UzAuto Motors ҳеч қандай тушунтиришсиз Chevrolet Onix ва Tracker учун шартнома беришни тўхтатди.  

Фото: UzAuto Motors

Энди сотиб олиш мумкин бўлган энг арзон автомобиль - 420 миллион сўмлик Malibu XL, деб ёзади “Автострада”.

UzAuto Motors автосалонларида Chevrolet Tracker ва Onix автомобиллари учун шартномалар бериш тўхтатилган. Шунингдек, ҳозирги вақтда веб-сайт орқали онлайн шартнома тузиш имконияти ҳам йўқ. 

Хабарга кўра, автосалонлар ва UzAuto Motors ишонч рақами ходимлари шартнома бериш қачон тикланишини тушунтириб бера олмаган. 

Нашрнинг ёзишича, одатда, шартнома беришнинг тўхтатилиши инвентаризация ва кейинчалик нархларнинг ошиши билан боғлиқ. Жумладан, охирги 5 йил ичида UzAuto Motors турли баҳоналар билан нархларни оширишдан аввал автомобиллар савдосини тўхтатган эди. 2020, 2021 ва 2022 йилларда сотувлар март ойида қайта тикланган. 

Сўнгги марта Tracker нархи 2023 йил январида ошган, Onix нархи эса 2022 йил декабрь ойи охирида эълон қилинган эди.

Мавзуга оид