Ўзбекистон | 13:48 / 04.05.2023
22611
1 дақиқада ўқилади

«Ўзкимёсаноат» АЖга янги раҳбар тайинланди

2022 йилдан буён бу лавозим вакант турган эди.

Фото: Ўзкимёсаноат

Тимур Муҳаммаджонов «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарув раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Тимур Муҳаммаджонов «Ўзкимёсаноат» АЖнинг экспорт ва импорт амалиётларини амалга оширувчи «Ўзкимёимпекс» МЧЖ директори лавозимида фаолият юритган.

2020-2022 йилларда «Ўзкимёсаноат» АЖ раиси вазифаси бош вазир ўринбосари, энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовга юклатилганди. У 2014-2017 йилларда бу ерда раис ўринбосари бўлиб ҳам ишлаган.

«Ўзкимёсаноат» АЖ матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, Мирзамаҳмудов «Ўзкимёсаноат» раиси сифатида 2022 йил сентябр ойигача, энергетика вазири этиб тайинланган вақтга қадар ишлаган. Шундан кейин мазкур раҳбарлик лавозими бўш қолаётганди.

Мавзуга оид