Нега Пашинян Қорабоғни Озарбойжонга “топширяпти”?
Арманистон бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғни Озарбойжоннинг таркибий қисми деб тан олиш ниятида эканини билдирди. Бу – кўпдан бери кутилган яхши янгилик.
Лекин, Пашиняннинг шартига кўра, Тоғли Қорабоғдаги арманларнинг ҳақ-ҳуқуқлари кафолатланиши керак.
Бу баёнотни расмий Боку анча вазмин қабул қилган. Озарбойжон ҳокимияти “Қорабоғдаги арманлар ҳақ-ҳуқуқлари – бу Озарбойжоннинг, яъни Қорабоғнинг ички иши, ўзимиз келишиб оламиз” деган оҳангда жавоб берган.
Лекин, ўтган йиллар давомида Боку “Тоғли Қорабоғ қайтарилгач, у ерда яшаётган арманларга ҳеч қандай репрессия ва босимлар бўлмайди” деган мазмундаги позицияни кўп такрорлаган. Халқаро ташкилотлар ҳам Қорабоғдаги арманлар ҳақ-ҳуқуқларига жуда эътиборли бўлишини, расмий Боку яхши тасаввур қилади.
Қолаверса, Пашинян “биз КХШТдан чиқишимиз керак” деган фикрни ҳам айтган. Мантиқан ўйлаб қараганда ҳам, Арманистон Озарбойжон билан келишиб, ўзаро ҳудудий яхлитликни тан олса, ташқи ҳомийга/ҳимоячига ҳеч қандай зарурат қолмайди.
Пашинян Тоғли Қорабоғни Озарбойжон ҳудуди деб тан олишига бир қанча сабаб бор. Биринчидан, Озарбойжон билан яна урушишга ҳарбий, инсоний ва бошқа ресурслар қолмади. Сиёсий ирода ҳам йўқ.
Иккинчидан, Арманистон Озарбойжон ва Туркия билан келишиб, минтақадаги зиддиятларни ёпмоқчи ва КХШТдан чиқиб, ғарб томон юришни бошлаш ниятида.
Бу дегани, Арманистон тезда Россия орбитасидан де-юре чиқиш режасини қилмоқчи. Бу – Кавказ минтақаси тўлиқ Россия таъсиридан чиқиб бўлганини англатади. Россия нима билан жавоб берар экан?
Камолиддин Раббимов,
сиёсатшунос
- Kun.uz “Нуқтайи назар” рукни остида ҳажми 500 та сўздан ошмайдиган, муаллиф нуқтайи назари ифодаланган ихчам мулоҳаза-мақолаларни бериб боради. Келгусида рукн фаолиятини кенгайтириш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
10:44 / 14.12.2024
ГФРда ХДИ/ХСИнинг икки аъзоси Озарбойжонга пора эвазига ёрдам берганликда айбланмоқда
14:22 / 08.12.2024
Озарбойжонда мушкул вазиятда қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди
09:23 / 05.12.2024
Пашинян: Арманистон КХШТ билан муносабатларда ҳал қилувчи нуқтадан ўтди
00:59 / 21.11.2024