Жамият | 17:00 / 02.06.2023
21201
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкентда Lenovo Store бренд дўконининг очилиши бўлиб ўтди

Бренд дўкон компаниянинг Ўзбекистондаги биринчи дўкони бўлиб, мижозларга 140 кв/м майдонда шахсий компьютерлар, ноутбуклар, мобил қурилмалар ва Lenovo аксессуарларининг тўлиқ ассортиментини тақдим этади.

Фото: Lenovo

2023 йил 1 июн куни Lenovo Ўзбекистон ҳудудида биринчи бренд дўкони очилганини эълон қилди. Компаниянинг расмий бренд-шопи Тошкентда Лабзак кўчаси, 106-уйда жойлашган. Lenovo Store чакана савдо дўконининг оператори Age computers ҳисобланади. 

140 кв/м майдондаги дўконда хусусий ва бизнес-фойдаланувчилар учун ишлаб чиқарувчининг машҳур: Lenovo Legion, YOGA, ThinkPad, ThinkBook, IdeaPad портатив ноутбуклари; шунингдек, улар учун аксессуарлар ва ташқи қурилмалар мавжуд. Келажакда дўкон ассортименти шахсий компьютерлар, монитор, Lenovo мобил қурилмаларининг янги моделлари билан тўлдириб борилади. Дўкон майдонининг 20% кафолатли хизмат кўрсатиш масалалари бўйича савдо ва мижозлар билан ишлашга бағишланган, 80% эса Lenovo ускуналари харидорлари янги маҳсулотларни сотиб олишдан олдин кўриб чиқишлари, қурилмаларни синаб кўришлари, харид қилишдан олдин маслаҳатчиларга саволлар беришлари мумкин бўлган намойиш майдонига ажратилган.

“Lenovo Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб (халқаро компютер ускуналари ишлаб чиқарувчи компаниялар орасида) расмий чакана савдони ривожлантиришни бошлади. Компания дўкони - Ўзбекистон ҳудудида харидорнинг бренд билан расмий алоқа нуқтасидир. Бу ерда мижозлар нафақат ўзларининг турмуш тарзи ва вазифалари учун ноутбук танлашлари, балки керак бўлганда кафолат хизматига мурожаат қилишлари ёки созлаш бўйича маслаҳат олишлари мумкин. Бунда улар ушбу қурилманинг келиб чиқишига ва кўрсатилаётган хизматлар сифатига ишонч ҳосил қилишлари мумкин”- дейди Lenovo Intelligent Devices Group (IDG) компаниясининг Марказий Осиё ва Озарбойжондаги бош директори Алнур Ермагамбетов.

Lenovo дўконининг очилиши доирасида Legion ва Yoga ноутбукларининг биринчи харидорлари орасида бренднинг аксессуарлар портфелидаги совринлар: ташқи қурилмалар, сичқончалар, клавиатуралар ўйналади.

Сиз товарлар, ассортимент, қўшимча хизматлар ва сервислар мавжудлиги, шунингдек дўконнинг иш вақти ҳақидаги маълумотларни Lenovo’нинг расмий саҳифаси, Facebook ва Instagram'дан олишингиз мумкин.

***

Lenovo компанияси ҳақида

Lenovo (HKSE: 992) (ADR: LNVGY) $62 миллиардлик+ компания бўлиб, Fortune Global 500 рейтингида дунёдаги энг йирик компаниялар рўйхатида 171-ўринни эгаллаган, бутун дунё бўйлаб 77 000 кишини иш билан таъминлайди ва ҳар куни 180 миллион мижозга хизмат кўрсатади. Барча учун ақлли технологияларнинг дадил тасаввурига эътибор қаратиб, Lenovo "янги ИТ технологиялари" ("Мижоз-периферия-булут-тармоқ-ақлли технологиялар"), шу жумладан серверлар, сақлаш тизимлари, мобил қурилмалар, дастурий таъминот, хизматлар ва сервислар ривожланишига туртки бўлган ўсишнинг янги йўналишларини ўрганиш орқали шахсий компютерлар бозоридаги етакчи глобал ўйинчи сифатидаги муваффақиятини мустаҳкамлади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид