Ўзбекистон | 09:53 / 10.06.2023
10337
2 дақиқада ўқилади

Буғдойни харид қилиш ва сотиш тартиби тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг “2023 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Фото: Shutterstock

2023 йилда суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 2,5 тоннадан, жами 2 млн 565 минг тонна буғдой, жумладан:

1 млн 283 минг тонна товар буғдой давлат ресурси сифатида ҳамда 240 минг 450 тонна уруғлик буғдой Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилинади;

1 млн 41,55 минг тонна товар буғдой буғдой етиштирувчилар томонидан кейинчалик биржа савдолари орқали сотиш учун Жамғарманинг тижорат вакилида вақтинча сақлашга қабул қилинади.

“Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги корхоналар ва буғдойни сақлаш қувватига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Жамғарма номидан буғдой етиштирувчилардан товар буғдойни сотиб олиш, қабул қилиш ва сақлаш, шунингдек, харидорларга юклаб жўнатиш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат вакили ҳисобланади.

Ҳужжат билан давлат ресурси сифатида харид қилинадиган буғдой учун тўловни ўрнатиш механизмлари белгиланди.

Шунингдек, қуйидаги қоидаларни белгилайдиган Ички бозорда буғдой нархи барқарорлигини сақлаш учун буғдойни харид қилиш ва биржа савдолари орқали сотиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:

  • Жамғарманинг тижорат вакилини танлаб олиш;
  • Жамғарма билан тижорат вакили ўртасидаги муносабатлар;
  • буғдой етиштирувчилардан буғдойни харид қилиш;
  • давлат ресурси сифатида харид қилинган буғдойни тижорат вакили томонидан сақлаш;
  • буғдойни биржа савдоларида сотиш.

Мавзуга оид