Жаҳон | 17:38 / 13.06.2023
10571
3 дақиқада ўқилади

2022 йилда қайси давлатлардан энг кўп миллионерлар кўчиб кетгани маълум бўлди

Фото: AP

2022 йилда Россия кўчиб кетган миллионерлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади, дея хабар берди бадавлат одамларга кўчиб ўтишда ёрдам қилувчи Henley & Partners компанияси. Шу билан бирга, унинг эмиграция кўлами бўйича прогнози ҳақиқий ҳолатдан деярли икки баравар катта бўлиб чиқди.

Россия 2022 йилда мамлакатни тарк этган миллионерлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади, бу ҳақда бадавлат одамларга кўчиб ўтишда ёрдам қилувчи Henley & Partners компанияси ҳисоботида айтилади. 

H&P маълумотларига кўра, ўтган йили Россияни 8500  миллионер тарк этган. H&P маълумотларига кўра, 144,4 миллион аҳолига эга Россияда қарийб 67,7 минг кишининг капитали 1 миллион доллардан ошади. 2022 йилда миллионерлар умумий сонининг тахминан 12,5 фоизи Россияни тарк этган. 

Россиянинг кўрсаткичи биринчи ўринни эгаллаган Хитойдан 2300 тага кам. Учинчи ўринда Ҳиндистон (минус 7500 миллионер) жойлашган. Бундан ташқари, Ҳонгконг, Бразилия, Буюк Британия, Мексика, Жанубий Корея ва ЖАР долларли миллионерларнинг чиқиб кетиши бўйича етакчилар қаторида. Аксинча, Австралия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Сингапур бадавлат одамларни жалб қилишда етакчига айланди. Швейцария, АҚШ, Португалия, Канада, Исроил, Греция ва Янги Зеландия ҳам бой одамлар учун энг қизиқарли мамлакатлар ўнталигига кирди.

2022 йилда кўчиб келган бадавлат кишиларнинг умумий сони 84 минг кишини ташкил этди. Бу уч йилдаги максимал кўрсаткич: 2020 ва 2021 йилларда коронавирус туфайли миграция даражаси пасайган. Шу билан бирга, 84 000 - тахминан 2016 йилдаги даражага тенг: таққослаш учун, 2019 йилда бу кўрсаткич 110 000 эди. Австралия 2015-2019 йилларда миллионерлар келиши бўйича етакчи бўлган, Хитой эса 2013 йилдан буён миллионерлар кетиши бўйича биринчи ўринда турибди, дея билдирди Henley & Partners. 

«Давом этаётган беқарорлик хавфсизлик, сиёсий ва иқтисодий хатарларни кучайтирмоқда, бутун дунёдаги бадавлат оилаларни иқтисодий ҳаракатчанликни ошириш, турмуш тарзи, бойлиги ва меросини ҳимоя қилиш учун инвестиция миграцияси орқали ўз портфелини диверсификация қилишга ундамоқда», дейилади компания ҳисоботида.

Мавзуга оид