БМТ дезинформация ва дискриминацияга қарши резолюцияни қабул қилди
БМТ Хавфсизлик кенгаши бир овоздан бағрикенглик, халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш бўйича резолюцияни қабул қилди.
Ҳужжатда БМТга аъзо давлатлар бир-бири билан тинч-тотув яшашга интилиши, иқтисодий, ижтимоий ва маданий-ҳуманитар характердаги муаммоларни ҳал этишда халқаро ҳамкорлик зарурлигини тасдиқлагани таъкидланган.
Резолюция БМТ Хавфсизлик кенгашини барча минтақаларда қуролли можароларнинг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатларни давом эттиришга чақиради.
Резолюцияни қабул қилган Хавфсизлик кенгашига аъзо 15 та давлат нафрат ва дезинформация, жумладан, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиладиган зўравонликлардан чуқур ташвиш билдирди.
Ҳужжат барча халқаро ва минтақавий ташкилотларни ирқи, миллати, жинси, дини ва тилига кўра камситиш оқибатида юзага келадиган зўравонлик, нафрат, экстремизмни очиқ қоралашга чақиради.
Мавзуга оид
13:38 / 24.12.2024
“Болалар совуқдан музлаяпти” – БМТ вакиллари қиш фаластинликлар ҳаётини янада оғирлаштираётганини маълум қилди
11:15 / 12.12.2024
Ўзбекистон халқаро мажбуриятларни бажариш доирасида 530 дан ортиқ фуқаросини Яқин Шарқдан қайтарди
18:38 / 11.12.2024
Марказий Осиёда одам савдоси кўрсаткичлари пасаймаяпти – БМТ
12:20 / 05.12.2024