Сирдарё вилояти ҳокими Сенат аъзолигига сайланди
Олий Мажлис Сенатида Сирдарё вилоятидан бўшаб қолган ўрин учун сайлов бўлиб ўтди.
Сайлов натижаларига кўра Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиев Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.
Акмал Маҳмудалиев 1974 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 1995 йилда Самарқанд кооператив институти, 2005 йилда Тошкент кимё-технология институтини тамомлаган.
У Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими, Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани ҳокими, Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
2022 йил ноябрида Акмал Маҳмудалиев Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганди. 2023 йил апрель ойи бошида у ҳокимликка расман тасдиқланди.
Бундан олдин Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланганди.
Мавзуга оид
14:55 / 22.12.2024
Жисмоний шахсларга ёввойи ҳайвонларни сақлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
17:20 / 18.12.2024
Келгуси йилда таълим ва фан соҳасига 86,3 трлн сўм йўналтирилади — Танзила Норбоева
14:50 / 18.12.2024
Сенат 2025 йилга мўлжалланган давлат бюджетини маъқуллади
15:48 / 20.11.2024