Жамият | 16:22 / 21.06.2023
18448
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда поезд «Жигули»ни уриб кетди

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. 

Фото: Telegram / iivtransport

Жорий йилнинг 21 июнь куни соат 08:10 ларда 6376-сонли Термиз-Сариосиё шаҳарлараро йўловчи поезди иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабарига кўра, поезд Қумқўрғон-Элбаян темирйўл бекатлари оралиғида кетаётган вақтида, ушбу бекатларнинг 4538-километри 10-пикетида жойлашган қўриқланмайдиган кесишмасидан фуқаро ўзига тегишли бўлган “ВАЗ-2107” автомашинасида ўтаётган бўлган. Шу вақтда, машинани поезд уриб юборган. 

Хабарда айтилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. 

Йўловчи поезди соат 08:12 да тўхтаб, соат 08:50 да ўз ҳаракатини давом эттирган.  

Мавзуга оид