Саудия Арабистони 2030 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмайди
Мамлакат расмийлари Греция ва Миср билан биргаликда топширган аризани қайтариб олди.
Саудия Арабистони 2030 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш ниятида эмас. Бу ҳақда Marca нашри ёзди.
Дастлаб Саудия Арабистони расмийлари мусобақани Греция ва Миср билан бирга ўтказмоқчи эди. Маълумотларга кўра, Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон Ол Сауд ҳамкорларга ариза қайтариб олинганини маълум қилган. Қарор Португалия, Испания ва Марокашнинг аризаси билан рақобатлаша олишига ишончсизлик туфайли қабул қилинди. Гап шундаки, қитъалар ротациясига кўра 2030 йилги турнир Европада ўтиши керак.
Шунингдек, мусобақага Аргентина, Уругвай, Чили ва Парагвай ҳам қўшма ариза топширган.
Мутахассислар фикрига кўра, 2030 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш учун Португалия, Испания ва Марокашнинг имконияти юқорироқ. Саудия Арабистони эса 2034 йилги жаҳон чемпионатини мустақил ўтказиши мумкин.
Қайси давлатлар 2030 йилги чемпионат мезбони бўлиши 2024 йил сентябрида маълум бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги жаҳон чемпионати Қатар давлатида ўтказилди. 2026 йилги жаҳон чемпионатига АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.
Мавзуга оид
15:04 / 22.12.2024
Магдебургдаги ярмаркага ҳужум. Ҳозиргача нималар маълум?
14:21 / 21.12.2024
Ҳокимлар ва футбол. Йил бошидаги мақсад ва харажатга яраша қандай натижага эришилди?
14:44 / 17.12.2024
ФИФА Украина харитасини Қримсиз кўрсатганидан «афсусда»
20:53 / 11.12.2024