Жаҳон | 20:26 / 26.06.2023
36227
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг оммабоп тиллар рейтинги эълон қилинди 

Юқори учликдан инглиз, Хитой ва ҳинд тили жой олди. 

Фото: Getty Images

Германиянинг Statista маркетинг маълумотлар компанияси тадқиқот ўтказди ва одамлар энг кўп гапирадиган тиллар рўйхатини тузди. 

Рейтингнинг биринчи поғонасини инглиз тили эгаллади. Бу тилда 1,5 миллиардга яқин одам сўзлашади ва дунёнинг 40 та давлатида у расмий тил ҳисобланади. Бундан ташқари, одамлар уни кўпроқ ўрганишга ҳаракат қилади. 

Оммавийлиги бўйича иккинчи ўринда Хитой тилининг Мандарин лаҳжаси бўлиб, унда деярли 1,2 миллиард киши сўзлашади. Хитой тилини ўрганувчилар кўпроқ айнан шу лаҳжани танлайди. 

Учинчи ўринда ҳинд тили бўлиб, унда 600 миллион киши сўзлашади. У Ҳиндистонда энг кўп гапириладиган тил. 

Тўртинчи ўринда испан тили, унда 550 миллион киши сўзлашади ва 20 дан ортиқ мамлакатларда расмий тил ҳисобланади. 

Француз тилида (5-ўринда) 300 миллиондан ортиқ киши сўзлашади ва у Европада иккинчи ўринда туради. 

Араб тили рейтингда олтинчи ўринни эгаллади (ер юзида 275 миллион киши сўзлашади). 

Кейинги ўринларда Бенгал тили (Ҳиндистонда 273 млн киши сўзлашади), португал тили (264 млн киши сўзлашади), рус тили (255 млн киши сўзлашади) ва урду тили (асосан Покистон ва Ҳиндистонда 232 млн киши сўзлашади). 

Мавзуга оид