Ўзбекистон | 15:50 / 27.06.2023
9154
3 дақиқада ўқилади

Ucell Сирдарёда таянч станцияларини янгилади

Фото: Ucell

Aбонентларни сифатли мобил алоқа билан таъминлаш мақсадида «CОSСОМ» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) «Huawei Tech Investment Tashkent» МЧЖ билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимлиги кўмагида Сирдарё вилоятида 496 та янги таянч станциясини ўрнатди ва тўққизта янги сайт қурди.

— Жорий йилда бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг бир нечта ҳудудида эскирган мобил тармоқ ускуналарини технологик жиҳатдан илғор ускуналарга алмаштириш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда, – деди Ucell бош директори Aндрей Шишковский. — Huawei компаниясининг замонавий технологиялари ўрнатилиши тармоқ ишончлилигини оширди ва унинг ишлашини осонлаштирди. Овозли қўнғироқлар сифати сезиларли даражада яхшиланди, Интернет тезлиги ва ундан фойдаланиш ошди. Шаҳарлар, магистрал йўллар ва жамоат жойларида қамров майдони кенгайди. Бундай лойиҳалар ҳозирда Наманган ва Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида амалга оширилмоқда.

Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори Чен Сязкай компания Ucell ва бошқа маҳаллий алоқа операторлари билан ҳамкорликда чорак асрдан бери Ўзбекистон телекоммуникация инфратузилмасини узлуксиз мустаҳкамлаш борасида иш олиб бораётганини таъкидлади. Жуда қисқа вақт ичида амалга оширилган модернизация абонентларга фойдаланувчи тажрибасини яхшилаш ва кўпроқ рақамли имкониятларни очишга ёрдам беришини айтиб ўтди.

Ucell Гулистон техник бўлими бош муҳандиси Тимур Умаров асосий қийинчилик ишлаб турган тармоқларни алмаштиришда юзага келганини маълум қилди.

—     Aлоқа узилишларига йўл қўймаслик учун аввалига янги жиҳозларни ўрнатдик ва шундан сўнг эскисини демонтажга тайёрладик. Станцияларни алмаштириш эса жуда қисқа муддатларда амалга оширилди. Қишки монтаж вақтида муҳандислар совуқ шароитда ишлашга мажбур бўлди. Ишларимиз натижалари муваффақиятли экани биз учун қувонарли. Сирдарё вилоятидаги Ucell абонентлари Компания фаолиятидан мамнун, ижобий фикрлар қолдиришмоқда, – деди мутахассис.

«CОSCОМ» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) 24 июн куни янги станциялар ўрнатилган манзилларга пресс-тур ташкил қилди. У ерда Интернет тезлиги 140-160 Мб/секунддан тез ишлаётгани аниқланди. Аҳоли вакиллари алоқа сифати яхшилангани, интернет тезлиги юқори эканини таъкидлашди. Шунингдек, абонентларини барча тезликда ишлайдиган алоқа таъминлаш лойиҳаси якунланиши муносабати билан Гулистон шаҳридаги мусиқали драма театри майдонида катта концерт бўлиб ўтди. У Ucell компанияси томонидан Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Сирдарё вилояти маданият ва туризм бошқармаси ҳамда Huawei компанияси кўмагида ташкил этилди.

Концертда ZoʻrTV телеканалининг машҳур «Aртист» мусиқий шоу лойиҳасининг ёш хонандалари ҳамда ўзбек эстрадаси юлдузи Шоҳрух рэппер иштирок этди. Меҳмонлар ва томошабинлар учун Ucell ва Huawei томонидан қимматбаҳо ва эсдалик совғаларига бой қизиқарли танловлар ҳамда викториналар таклиф этилди.

Реклама

Мавзуга оид