Бухорода 16 туп дарахтни кесган шахсга нисбатан иш очилди
Бухоро шаҳрида фуқаро феврал ойида 16 туп дарахтни кесиб ташлаб табиатга 259 млн сўм зарар етказган. Унга нисбатан иш очилиб, судга юборилди.
Бухоро вилояти экология бошқармаси Бухоро шаҳрида кўп қаватли уй-жой қурилиши белгиланган жойда 16 туп дарахт ҳамда буталар кесилгани билан боғлиқ вазиятни ўрганиб, натижа ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳаракат Бухоро шаҳар Придастгир кўчаси 3/7-уй ва Алпомиш кўчаси 14-уй орасида кўп қаватли уй-жой қурилиши белгиланган ҳудудда фуқаро Қ.Қ томонидан содир этилган. Ҳуқуқбузарликка жиноят аломатлари мавжудлиги учун Бухоро шаҳар Прокуратурасига ҳужжатлар тақдим этилган.
Унга кўра, фуқаро Қ.Қ га нисбатан содир этган ҳуқуқбузарлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) билан 1 350 000 сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарар 259 млн сўм ҳисобланиб, ҳужжатлар судга тақдим этилди.
- Шу йил феврал ойида «Потребитель Бухара» Telegram-каналида Бухоро шаҳарида икки уй орасида кўп қаватли уй-жой қурилиши белгиланган жойда 16 туп дарахт ҳамда буталарни кесгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
15:29 / 03.12.2024
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл ва скутер кабиларнинг ҳаракати чекланди
11:04 / 02.12.2024
2025 йилда Россия шаҳрида Бухоро маданияти кунлари ўтказилади
17:27 / 30.11.2024