Жаҳон | 21:13 / 30.06.2023
26400
2 дақиқада ўқилади

Пригожинга тегишли компаниялар ёпилмоқда — ОАВ 

«Вагнер» раҳбари Евгений Пригожин ўзининг «Патриот» тарғибот-ташвиқот медиа холдинги тугатилганини эълон қилди. Шунингдек бошқа бир қанча компаниялари ҳам ёпилди. 

Фото: РИА Новости

«ВЧК-ОГПУ» лойиҳасига кўра, Пригожиннинг шахсан ўзи холдинг тугатилганини эълон қилган. 

«Пригожиннинг шахсан ўзи «Патриот» медиахолдинги тугатилганини маълум қилди. Барча ходимлар ишдан бўшатилиш жараёнида», дейилади хабарда. 

Пригожиннинг медиа-холдингига «РИА ФАН», «Народные новости», «Экономика сегодня» ва бошқа кўплаб ташвиқот майдончалари киради. Бугун «Роскомнадзор» ушбу нашрларнинг веб-сайтларини блоклади. 

Бундан ташқари, Пригожиннинг Яrus ижтимоий тармоғи ҳам тугатилди. Шунингдек, «Конкорд» компанияси ҳам ёпилди. Компания Россия Мудофаа вазирлигининг ҳозирги раҳбариятига алоқадор корхоналарга ўтади. Активлар сотилмоқда. 

23 июнь куни «Вагнер» раҳбари Евгений Пригожин Россияда қуролли исён кўтарди. Эртаси куни «вагнерчилар» Ростовни эгаллаб, кейин Москвага йўл олишди. 

Ўша куни кечқурун Пригожин Беларус президенти Александр Лукашенко билан музокара ўтказди ва ёлланма аскарларига дала лагерларига қайтишни буюрди. 

Кейинчалик, Пригожин олдига ҳарбий исён кўтаргани сабабли аниқ шартлар қўйилгани, жумладан, 1 июлгача Россиядаги барча бизнесини ёпиш ва мулкини олиб кетиш учун муҳлат берилгани маълум бўлди. 

Мавзуга оид