Ўзбекистон | 16:36 / 09.07.2023
10526
1 дақиқада ўқилади

Грузиялик сиёсатчи сайлов участкаларида фуқаролар билан мулоқот қилди  

Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон президенти сайловини кузатиш учун 401 нафар халқаро кузатувчи аккредитациядан ўтказилгани маълум қилинган.

Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган навбатдан ташқари президент сайловини кузатиш учун турли мамлакатлардан халқаро кузатувчилар иштирок этмоқда. Улар сафида таниқли сиёсатчилар ҳам бор.

Жумладан, “Европа Грузияси” партияси асосий бошқарув органи раҳбари, ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси собиқ президенти Георг Церетели Тошкент шаҳридаги сайлов участкаларини бориб кўрган.

Георг Церетели куннинг биринчи ярмида Яккасарой, Миробод ва Юнусобод туманларидаги 6 та сайлов участкасида бўлган ҳамда у ердаги сайлов жараёнларини кузатган. Шунингдек, у сайловга келган фуқаролар билан суҳбатлашган.

Маълумот учун, Георг Церетели Грузия Парламенти депутати, Парламент раиси ўринбосари, Грузия бош вазири ўринбосари, ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси президенти лавозимларида ишлаган. Ҳозирда Грузия Стратегик тадқиқотлар маркази Сиёсий кенгаши раиси сифатида фаолият олиб боради.

Мавзуга оид