Ўзбекистон | 11:19 / 09.07.2023
14749
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг 3 нафари сайловда овоз берди

“Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Робахон Маҳмудова, Экологик партиядан номзод Абдушукур Ҳамзаев ва ХДП номзоди Улуғбек Иноятовлар сайлов участкаларига ташриф буюриб, овоз берди.

“Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Робахон Маҳмудова 21-сайлов участкасига оилавий ташриф буюриб, овоз бериш жараёнида иштирок этди.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган мазкур сайлов участкасида рўйхатга олинган жами сайловчилар сони 1470 нафарни ташкил этади.

Ўзбекистон Экологик партиясидан президентликка номзод Абдушукур Ҳамзаев Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманидаги 583-сайлов участкасида овоз берди.

Абдушукур Ҳамзаев сайлов участкасига ўз рафиқаси билан ташриф буюрди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси, президентликка номзод Улуғбек Иноятов рафиқаси билан бирга Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Янги Жарариқ маҳалласидаги 427-сайлов участкасида овоз берди.

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги сайлов участкаларида Президент сайловига овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.

Мавзуга оид