Украинага қайтган «Азов» командири яна фронтда жанг қилмоқчилигини айтди
8 июл куни Украинага қайтган «Азовстал» мудофааси командирлари яна ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский билан Туркиядан қайтиб келган «Азов» полки командири Денис Прокопенко Лвивда журналистларга маълум қилди.
«Ишончим комилки, армия — жамоавий ишдир ва биз бугунги кундан эътиборан сизлар билан биргаликда курашни давом эттирамиз, биз жангда албатта ўз сўзимизни айтамиз. Энг асосийси — украин армияси фронт чизиғида стратегик ташаббусни қўлга олган ва ҳар куни биз олға илгарилаяпмиз», деган у.
Журналистларнинг «Азовстал» мудофааси командирлари фронтга қайтадими, дея берган аниқлаштирувчи саволига Прокопенко шундай жавоб қайтарган: «Албатта. Биз шунинг учун Украинага қайтдик. Бу бизнинг асосий мақсадимиз».
«Биз қайтиб келдик ва буёғига ўз ишимизни давом эттирамиз. Биз ҳарбийлармиз, биз қасамёд қабул қилганмиз», — деган худди шу учрашувда «Азов» командири ўринбосари Святослав Паламар.
- 8 июл куни «Азовстал» мудофаасининг беш командири Туркияда кузатув остида ўтказилган бир неча ойдан кейин Украинага қайтиб келди. Улар ватанга Украина президенти, шу куни Туркияга ташриф буюрган Володимир Зеленский билан бирга қайтишди.
- Бу ҳарбийлар 2022 йил сентябрида Украина ва Россия ўртасида амалга оширилган кенг кўламли асирлар алмашинуви доирасида Туркияга юборилганди. Зеленский алмашувдан кейин дарҳол келишув шартларига кўра командирлар уруш охирига қадар Туркияда қолиши кераклигини айтганди. РФ ва Туркия бу шарт юзасидан расман изоҳ бермаганди.
- Украин командирлари ватанига қайтганидан кейин Кремл Анқара ва Киевни келишувни бузишда айблади. РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, «Азовстал» командирлари қайтарилиши ҳақида Москвани «ҳеч ким хабардор қилмаган».
Мавзуга оид
19:14 / 27.12.2024
Украина Курск областида илк марта КХДР аскарини асирга олди — ОАВ
15:31 / 27.12.2024
Япония РФ активлари ҳисобидан Украинага 3 млрд доллар беради
14:45 / 26.12.2024
Захарова: Украина мустақил равишда ядро қуролини яратишга қодир эмас
11:53 / 26.12.2024