Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти сифатида қасамёд қилди
9 июл куни бўлиб ўтган муддатидан илгари сайловда Ўзбекистон президенти этиб қайта сайланган Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарининг жума куни бўлиб ўтган қўшма мажлисида қасамёд қабул қилиб, давлат раҳбари лавозимига киришди.
Инаугурация Сенат биносида бўлиб ўтди. Маросим бошланишидан аввал Сенат мажлислар залига штандарт (байроқ) ва президент белгиси олиб кирилди.
Парламент қуйи ва юқори палаталарининг қўшма мажлисида Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев Шавкат Мирзиёевга президент гувоҳномасини топширди.
Сўнг Шавкат Мирзиёев қасамёд қилди. Президент қуйидаги сўзларни айтди:
«Менга юксак ишонч билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлаган барча юртдошларимга яна бир бор чин қалбимдан самимий миннатдорчилик билдираман.
Муқаддас Ватанимиз тимсоли ва мустақиллигимиз рамзи бўлган Ўзбекистон Республикаси давлат байроғига, мадҳиямиз ва гербимизга, менга топширилган Президентлик Олий нишони ва байроғига юксак ҳурмат бажо келтираман.
Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланишимни мен инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, халқ манфаатини таъминлашга қаратилган сиёсатимизнинг яна бир юксак эътирофи сифатида қабул қиламан».
Мавзуга оид
18:11 / 12.12.2024
Мато ишлаб чиқариш ва бўяш корхоналари қўшимча қўллаб-қувватланади
19:53 / 11.12.2024
Тошкентда Юнусобод деҳқон бозори ўрнида уч қаватли экобозор қурилади
19:47 / 11.12.2024
Мирзиёев ва Путин икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди
15:25 / 06.12.2024