Буюк Британия мудофаа вазири: танкларга сармоя киритиш керак
Бен Уоллесга кўра, Британия ҳукумати қўшинлар сонини оширишга эмас, балки танкларга сармоя киритиши керак. Вазир билан суҳбат Лондоннинг қуролли кучлар жанговар тайёргарлигини ошириш бўйича янги режалари эълон қилинишидан олдин бўлиб ўтди.
Буюк Британия қўшинларни кўпайтиришга эмас, балки танкларга сармоя киритиши керак. Бу ҳақда Британия мудофаа вазири Бен Уоллес Лондоннинг Украинадаги уруш фонида ўз қуролли кучлари жанговар тайёргарлигини ошириш бўйича янги режаларини эълон қилинишидан олдин айтиб ўтди. Уоллес 18 июль, сешанба куни The Telegraph нашрига интервью берди.
Британия қуролли кучлари модернизация қилинади ва «ўзгарувчан глобал вазият»га мослаштирилади, бундан ташқари, фан ва технологияга устувор сармоя киритилиши кутилмоқда, деб ёзади газета.
Уоллес аввалроқ 2025 йилга бориб тўлиқ тайёргарликдан ўтган британиялик аскарлар сони 73 мингга камайишини, бу мамлакат тарихидаги энг паст кўрсаткич бўлишини айтган эди. Таққослаш учун, бугунги кунда у 82 мингни ташкил этади, деб ёзади The Telegraph.
Ўз лавозимини тарк этишга ҳозирланаётган вазир сўзларига кўра, Украина урушидан асосий хулоса шундаки, қуролли кучлар «мукаммал шаклланган» бўлиши керак. Буюк Британия, Мудофаа вазирлиги бошлиғининг сўзларига кўра, «армия асосий қисми» бўлган танкларга сармоя киритади. Шу билан бирга, инвестициялар машиналарнинг яхши сақланиши ва улардан самарали фойдаланишнинг кафолати бўлиши керак, дея қўшимча қилди Бен Уоллес.
Унинг сўзларига кўра, «тўсиқларни йўқ қилиш» ва ҳарбийларнинг турли бўғинларини бирлаштириш орқали қуролли кучларга яхлит ёндашувни илгари суриш таклиф этилмоқда. Шу билан бирга, ҳукумат ёндашувининг узоқ муддатли амалга оширилишини таъминлайдиган «саноат ва бошқа ташкилотлар учун пойдевор қўйиш» ҳам зарур, дея қайд этади нашр.
Мавзуга оид
15:12 / 13.12.2024
Тайван армияси ўз танкларни дронлардан ҳимоя қилишнинг янги усулини кўрсатди
12:32 / 06.12.2024
ГФР Мудофаа вазирлиги: РФ танк ишлаб чиқариш бўйича Европадан олдинда
13:26 / 13.08.2024
Чехия Украинага техника етказиб бериш доирасида Rheinmetall танкларини олади
08:11 / 26.07.2024