Ўзбекистон Гуржистон портида логистика маркази ташкил этишни режалаштиряпти
Поти эркин иқтисодий зонасида логистика марказини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси бошчилигидаги делегация Гуржистонда «Грузия кийим-кечак ва мода» уюшмаси ва 10 дан ортиқ йирик грузиялик экспортёр ва импортёр компаниялар билан давра суҳбати ўтказди.
Музокаралар натижасида, икки томонлама савдо ва инвестиция алоқаларини кенгайтириш, Гуржистон компанияларининг Ўзбекистондаги тўқимачилик соҳасидаги тадбирларда фаол иштирокини таъминлаш ва бошқа кенг қамровли ҳамкорлик масалалари бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
«Поти эркин иқтисодий зонаси» бош директори Давид Ебралидзе билан Поти эркин иқтисодий зонасида логистика марказини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу орқали Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар АҚШ, Канада ва Японияга солиқ ва Гуржистоннинг ушбу давлатлар билан GSP+ дастуридан фойдаланган ҳолда божхона божисиз реэкспорт қилинади ҳамда зона ҳудудидаги корхоналар билан кооперация алоқалари йўлга қўйилади.
Аввалроқ Ўзбекистон Боку портида ўз терминалини очишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди. Мамлакатдан келаётган товарларни сақлаш учун мазкур порт ҳудудида омбор инфратузилмасини яратиш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:31 / 23.12.2024
Зурабишвили: Гуржистон президенти ва бош қўмондони бўлиб қоламан
19:23 / 22.12.2024
Гуржистон бош вазири Кобахидзе президент Зурабишвилига жиноий жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилди
13:47 / 21.12.2024
Еврокенгаш бош котиби: Тбилиси ташқи таъсирга оид қонунни ўзгартиришга ваъда берди
20:54 / 20.12.2024