Жамият | 20:41 / 19.07.2023
13138
3 дақиқада ўқилади

«Вақф» фонди ярим йилда амалга оширилган хайрия ҳақида маълумот берди 

2023 йилнинг дастлабки 6 ойида 16 миллиард сўмдан зиёд маблағ хайрия сифатида сарфланган. 

Фото: Вақф хайрия жамоат фонди

«Вақф» хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров биринчи ярим йилликда амалга оширилган хайрия ишлари ҳақида маълумот берди. 

Қайд қилинишича, 2023 йилнинг ўтган 6 ойи давомида фонд томонидан хайрия, закот, вақф мулклари, зиёратгоҳлар, диний ташкилотлар ва акциялар орқали келиб тушган маблағлар ҳамда ҳомийлар ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдим этилган моддий кўринишдаги эҳсонлар билан қўшиб ҳисоблаганда қарийб 16,7 млрд сўм хайрия сифатида сарфланган. 

Жумладан:

- Диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш мақсадида «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» ўқув курслари дарс хоналарига 11 дона смарт доска учун – 187 млн сўм;

- Диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда техник ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун – 2,4 млрд сўм;

- Диний таълим муассасаларида таълим олаётган 141 нафар талабани моддий қўллаб-қувватлаш ва тўлов-шартномаси учун — 745,6 млн сўм;        

- Масжидлар ва зиёратгоҳлар ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун – 130 млн сўм;

- 2119 нафар имом-хатибнинг ҳар бирига бир марталик 5 млн сўмдан жами 10,6 млрд сўм, 192 нафар отинойининг ҳар бирига 3 млн сўмдан жами 576 млн сўм;

- Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш учун – 1,2 млрд сўм, шундан имконияти чекланган, ногиронлиги бор бўлган шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш учун – 408 млн сўм;

- Турли хайрия тадбирлари учун – 216 млн сўм;

- Вилоят вакилликларининг маъмурий ҳаражатлари учун берилган моддий ёрдам – 70 млн сўм. 

Бундан ташқари, «Қурбон ҳайити–2023» тадбири доирасида 471 млн сўм қийматидаги гўшт ва Саудия Арабистони томонидан тақдим этилган 25 тонна ҳурмо байрам совғаси сифатида ҳақдорларга етказилган. 

Ичимлик суви танқис бўлган турли ҳудудларидаги аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида «Вақф сувлари» лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги қудуқ учун 80 млн сўм фонд ҳисобидан сарфланган бўлса, ҳомийларни жалб қилган ҳолда 3 та артезиан қудуғи қазиб ишга туширилган. Яна 3 та ҳудудда қазиш ишлари амалга оширилмоқда.   

Мавзуга оид