Ўзбекистон | 07:57 / 20.07.2023
6043
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Гуржистон портлари ҳудудида терминаллар қуриши мумкин

Транспорт вазирининг ўринбосари Жасур Чориев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Гуржистоннинг Батуми шаҳрига ташриф буюрди.

Фото: apmterminals.com

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, ташриф давомида делегация Гуржистон денгиз транспорти агентлиги директори Алексаи Аҳвледиани билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масаласида учрашув ўтказди.

Транспорт вазирлиги вакиллари Поти, Батуми, Анаклия, Поти эркин иқтисодий зонаси ҳамда Сарпи чегара назорат ўтказиш пункти фаолияти билан танишди.

Гуржистон иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазирининг ўринбосари Гурам Гурамишвили билан учрашув ўтказилди. Унда Ўзбекистон экспорт-импорт юклари ташувларини амалга оширишда ушбу давлатнинг Поти ва Батуми портлари мавжуд инфратузилмасидан самарали фойдаланиш, Ўзбекистон бизнеси вакиллари томонидан Гуржистон портлари ҳудудида терминалларни қуриш бўйича билдирилган таклифлар муҳокама этилди.

Мавзуга оид