Ўзбекистон | 16:16 / 25.07.2023
19608
1 дақиқада ўқилади

Навоий вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Бухоро вилоятидаги туман ҳокими қўшни вилоят раҳбарининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарига айланди.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

Санъатилло Ҳикматов Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳикматов муқаддам Бухоро вилоятида ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган, 2020 йилнинг 3 декабрида Бухоро вилоятининг Жондор тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.

Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозими шу вақтгача бўш турганди — бу лавозимда 2022 йил майидан иш бошлаган Акмалжон Маҳмудалиев 2022 йил ноябрида Сирдарё вилояти ҳокимлигига ўтказилганди.

  • 2023 йил 14 апрелида Элёр Мардонов Навоий вилояти ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди

Мавзуга оид