Самарқандда вазни 2,2 кг картошка етиштирилди
Қайд қилинишича, картошка нафақат тўйимлилиги, балки шифобахшлиги билан ҳам ўзига хос.
Самарқанд илмий тажриба станциясида вазни 2,2 килограммга етадиган картошка етиштирилмоқда. Картошка ҳосили 50-52 тоннани ташкил қиляпти. 2023 йил ҳосили учун 11 гектар майдонда картошканинг «Боғизоғон», «Раноми», «Эволюшн», «Аризона», «Силвана» ва «Лусинда» навлари экилган.
Қайд қилинишича, картошка нафақат тўйимлилиги, балки шифобахшлиги билан ҳам ўзига хос. Унинг таркибида оқсил, ёғ, углеводлар, органик кислоталар, В1, В2, РР, С, D, K, E, A витаминлари, натрий, калий, магний, кальций, темир, фосфор, йод каби элементлар мавжуд.
Хабарга кўра, илмий тажриба станциясида картошка ҳосилдорлиги йилдан йилга ошиб бормоқда. Бунинг сабаблари сифатида алмашлаб экишнинг тўғри йўлга қуйилгани, картошка етиштиришда ўтмишдош экинлар тўғри танлангани, экиш муддати, меъёрига риоя қилиниши, энг асосийси, картошка етиштиришда инновацион ёндашиб, суғориш ва ўғитлашнинг, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш усуллари орқали бир пайтда ўтказилгани, ўсимликнинг вегетация даврида 2-3 бор таркибида микро ва макроэлементлар мавжуд бўлган озуқалар билан суспензия қилингани кўрсатилган.
Картошканинг Ўзбекистон ҳудудида экиш учун тавсия этилган 131 та нави давлат реестрига киритилган, шундан 19 таси маҳаллий илмий тадқиқот институтлари томонидан яратилган.
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
19:08 / 16.12.2024