Ўзбекистон | 18:54 / 27.07.2023
6851
1 дақиқада ўқилади

Бухорода сайёҳларга тун-у кун хизмат кўрсатувчи мобил бозор ишга тушди 

Маскандаги бинолар Бухоро, Тошкент, Самарқанд, Хоразм, Қашқадарё вилоятларининг рамзий дарвозалари макети кўринишида қурилган. 

Фото: uzbektourism.uz

Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва сайёҳларга қулайликлар яратиш мақсадида Бухоро шаҳрида ҳафтасига 7 кун, суткасига 24 соат давомида хизмат кўрсатувчи мобил бозор фаолияти йўлга қўйилди. 

Қайд қилинишича, «Тунги мобил бозор» фаолиятининг йўлга қўйилиши хорижлик ва маҳаллий сайёҳлар учун туризм хизматлари турларини ошириш ва туризм объектларининг инфратузилмасини тубдан яхшилаш, хусусан, сайёҳларни Ўзбекистоннинг моддий ва номоддий маданий мероси билан яқиндан таништириш имконини беради. 

Маскандаги бинолар Бухоро, Тошкент, Самарқанд, Хоразм, Қашқадарё вилоятларининг рамзий дарвозалари макети кўринишида қурилган. У ерда ўзбек миллий таомларини тайёрлайдиган умумий овқатланиш шохобчалари, сувенирлар сотиладиган дўконлар, ҳунармандчилик расталари бор. Шунингдек, ўзига хос тематик услубдаги ёритиш мосламалари билан таъминланган. 

 

Мавзуга оид