Жаҳон | 11:12 / 27.07.2023
6406
2 дақиқада ўқилади

Ҳантер Байден солиқларни тўламаганлик бўйича айбини тан олишдан бош тортди

Дастлаб, АҚШ президентининг ўғли Ҳантер Байден тергов билан боғлиқ келишув доирасида иккита солиқ жиноятида айбини тан олганди.

Фото: NBC

26 июль, чоршанба куни АҚШ 46-президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден прокурорлар билан келишув барбод бўлганидан кейин солиқ жиноятлари бўйича айбини тан олишдан бош тортди. Судья Мэриэллен Норейка келишув шартларидан хавотир билдирди ва уни тўхтатди. 

АР ахборот агентлиги хабарига кўра, суд мажлисида адвокатлар ва судья ўртасида келишув келажакдаги айбловлардан ҳимоя қиладими ёки йўқми, деган масала юзасидан мунозара юзага келган. Шундан сўнг, Байден қурол сақлаш айблови билан жиноий жавобгарликка тортилмаслик учун келишувсиз солиқ жиноятларида айбини тан олмаслигини айтди. 

Аввалроқ, кичик Байден иккита солиқ жинояти бўйича айбини тан олганди: 2017 ва 2018 йилларда у 100 минг доллардан ортиқ солиқ тўламаган. Шунингдек, у гиёҳванд моддаларга қарам шахс сифатида ўқотар қурол сақлаганликда айбланмоқда. Байден бу банд бўйича келишувнинг бир қисми сифатида тергов билан «судгача келишув тузишга рози бўлди», лекин айбини расман тан олмади. 

Ҳантер Байден иши бўйича Адлия вазирлиги биринчи марта амалдаги давлат раҳбарининг ўғлига қарши айбловлар қўйди. 

Мавзуга оид