Автобусни тошбўрон қилган 14 йигит 15 суткага қамалди
Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳудудида Бухоро-Тошкент йўналиши бўйича қатновчи автобус бир гуруҳ йигитлар томонидан тошбўрон қилингани ҳақида хабар берилганди. Айни вақтда воқеада иштирок этган 14 нафар йигит ушланган.
Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси берган маълумотга кўра, 2023 йил 28 июл куни соат тахминан 14:00 да Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобил йўлида вилоятлараро йўловчи ташувчи автобус ҳайдовчиси у билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган “Дамас” русумли автомашина ҳайдовчиси билан йўл талашиб ўзаро тортишиб қолишган.
Шундан сўнг “Дамас” ҳайдовчиси Й.Ш. Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Ойтамғали маҳалласи ҳудудидан ўтган М-37 автомобил йўлида танишлари билан автобус йўлини тўсиб, ҳаракатланишига йўл қўймасдан, транспортга шикаст етказган.
Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
ИИБнинг қўшимча маълумот беришича, воқеада иштирок этган 14 нафар шахсга нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
12:18 / 08.12.2024
Самарқандда қаровсиз қолган 14 ёшли қиз вақтинча қариндошлари қаровига топширилди
14:26 / 28.11.2024
Самарқанд вилоятига янги раҳбар тайинланди
14:19 / 28.11.2024
Эркинжон Турдимов ишдан кетди
09:18 / 17.11.2024