Ўзбекистон | 11:14 / 29.07.2023
4107
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон олти ойда 24 млн долларлик чой импорт қилди

Ўзбекистон 23 та давлатдан чой импорт қилган.

Фото: Shutterstock

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида 23 та хорижий давлатдан қиймати қарийб 24,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 17,1 минг тонна чой импорт қилган.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, чой импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон чой маҳсулотини энг кўп импорт қилган давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 13,5 минг тонна.

Кейинги ўринлардан 1 минг тонна чой олиб келинган Кения ва 973 тонна чой импорт қилинган Эрон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Ҳиндистон – 387 тонна;
  • Қозоғистон – 265 тонна;
  • Россия – 219 тонна;
  • Шри-Ланка – 212 тонна;
  • Индонезия – 204 тонна;
  • БАА – 181 тонна;
  • Покистон – 87 тонна.

2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллади. Ушбу давлатдан 4,2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олинган.

Кейинги ўринлардан 3,1 млрд долларлик маҳсулот олиб келинган Россия ва 1,5 млрд долларлик товарлар харид қилинган Қозоғистон жой олди.

Мавзуга оид