ЖССТ дунёда вабо тарқалиши хавфини жуда юқори деб баҳоламоқда
Ёмғирли мавсум вабо тарқалишига ҳисса қўшувчи омиллардан бири сифатида саналган.
2023 йил бошидан буён 25 та давлатда вабо эпидемияси қайд этилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 тага кўп. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) маълум қилишича, ушбу касалликнинг дунёда янада тарқалиш хавфи «жуда юқори» деб баҳоланмоқда.
«Ўткир эпидемиялар сони ва уларнинг географик тарқалишини, шунингдек, вакциналар ва бошқа ресурсларнинг етишмаслигини ҳисобга олган ҳолда, ЖССТ глобал даражадаги хавфни жуда юқори деб баҳолашда давом этмоқда», дейилади ЖССТ баёнотида.
ЖССТ Ғарбий Африкадаги ёмғирли мавсумни вабо тарқалишига ҳисса қўшувчи омил сифатида, шунингдек, одатда Жанубий Америка жанубида, АҚШ жанубида, Африка шохи ва Марказий Осиёда ёғингарчиликнинг кўпайишига олиб келадиган Эл-Нинё табиий ҳодисасини ҳам тилга олган.
ЖССТ хабарига кўра, Эл-Нинё вабо эпидемияси динамикасини ўзгартириши мумкин, чунки ёғингарчиликнинг кўпайиши, тошқинлар, бўронлар, циклонлар ва қурғоқчилик тоза сув ва соғлиқни сақлаш ресурсларидан фойдаланишни чеклайди. Бундан ташқари, у сув ҳароратининг ошишига олиб келади, бу эса вабо вибриони кўпайишига ҳисса қўшиши мумкин.
ЖССТ вабо айниқса Африкага таъсир қилаётганини таъкидлади. Йил бошидан буён Африканинг 14 давлатида вабо касаллиги қайд этилган.
Мавзуга оид
18:07 / 22.12.2024
FT: АҚШ Трамп президентлигининг биринчи кунида ЖССТдан чиқишини эълон қилиши мумкин
13:42 / 02.12.2024
Дунёда 800 миллиондан ортиқ одам диабетдан азоб чекади — тадқиқот
19:15 / 15.11.2024
ЖССТ: 2018 йилдан бери дунёда тиббиёт муассасаларига 7,4 мингдан ортиқ ҳужум уюштирилди
18:19 / 13.11.2024