Ўзбекистон ва Покистон ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорлик битими тасдиқланди
Покистон билан ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик қилинади.
Президент томонидан имзоланган қонун билан Ўзбекистон ҳамда Покистон ҳукуматлари ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги битим (Исломобод, 2022 йил 3 март) ратификация қилинди.
Битимнинг асосий мақсади - тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик тамойили асосида икки мамлакат ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорликни янада ривожлантириш.
Ратификация қилинган битим Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳарбий-техникавий соҳадаги ҳамкорлик икки давлат қуролли кучларининг мудофаа салоҳиятини янада ошириш ва минтақавий хавфсизлик асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Битим икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга янги туртки беради ва давлатлар ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшади.
Мавзуга оид
00:15 / 22.12.2024
Покистонда Имрон Хоннинг 25 нафар тарафдорига ҳукм ўқилди
14:56 / 19.12.2024
Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари Покистон бозорига олиб кирилади
13:48 / 18.12.2024
Покистон супермаркетларида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотилади
15:54 / 12.12.2024