Ўзбекистон | 20:50 / 11.08.2023
14374
1 дақиқада ўқилади

Сирдарё туман ДХМ маркази шуъба бошлиғи жиноят устида ушланди 

У кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 1,2 млн сўмни танишининг пластик картасига ўтказган. 

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Унда Сирдарё туман Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази шуъба бошлиғи жиноят устида ушланди. 

Қайд қилинишича, шуъба бошлиғи М.Б. фуқаро Ш.У. ишончига кириб, унга 1,4 млн сўм эвазига яшаш хонадони кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтган. Сўнгра, олдиндан 1,2 млн сўмни танишининг пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Мавзуга оид