Хоразм вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди
Даврон Назармуҳамедов ўрнига полковник Равшан Султонхўжаев Хоразм вилояти ИИБнинг янги бошлиғига айланди. У бунга қадар Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи ўринбосари эди.
Ички ишлар вазири буйруғи билан полковник Равшан Эркинович Султонхўжаев Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари — Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Хоразм вилояти ИИБга 2019 йилдан буён генерал-майор Даврон Назармуҳамедов бошлиқ эди. У 2023 йил август ойи бошида Ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий–маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Мавзуга оид
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
15:57 / 10.12.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
18:28 / 06.12.2024