Ўзбекистон | 07:38 / 28.08.2023
64043
2 дақиқада ўқилади

Иш стажи кимларга икки баробар қўшиб ҳисобланиши маълум қилинди

Пенсия жамғармаси Ўзбекистонда қайси тоифадаги ходимларга ҳар ишлаган йили учун 2 йиллик иш стажи ҳисобланиши ҳақида маълумот берди.

Моховхоналарда, вабога қарши муассасаларда, иммунитет танқислиги вируси билан касалланган шахслар даволанадиган юқумли касалликлар муассасаларида ишлаганлик учун — икки ҳисса баробарида иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Яъни, 1 йил ушбу турдаги ишларда фаолият олиб борган фуқаронинг меҳнат стажи 2 йил деб ҳисобланади.

Бундан олдин фуқароларга пенсия ва нафақани нақд пул шаклида тўлаш тизими ўзгариши кутилаётгани хабар берилганди.

2023 йил 1 ноябрдан бошлаб акциядорлик тижорат “Халқ банки” сайёр кассалари томонидан махсус планшетларда фуқароларнинг бармоқ изи маълумотларини Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигига электрон сўров юбориш орқали ўзаро мос келгани тасдиқланганидан сўнг нақд пул шаклида пенсия ва нафақа тўлаш тизими жорий этилади.

Республиканинг тоғли ва олис ҳудудларида интернет тезлиги ёки бошқа муаммолар сабабли пенсия олувчининг бармоқ изларини электрон шаклда солиштириш имконияти бўлмаганда ҳамда ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома орқали бошқа шахсга тўланаётганда нақд пул шаклда пенсия ва нафақалар тўлов қайдномаларини имзолаш орқали амалга оширилади.

Мавзуга оид