Жаҳон | 13:30 / 03.09.2023
24834
5 дақиқада ўқилади
Краматорск ўққа тутилиши ва Донбассдаги рус танкчилари. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 556-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Украина ҳамон Россияда ишлашда давом этаётган PepsiCo ва Mars’ни «уруш ҳомийлари» деб эълон қилди.
- Украина президенти офиси маслаҳатчиси Михайло Подоляк Россия ҳудудлари бўйлаб дронлар ҳужумлари сони ортиб боришини маълум қилди: «Бу урушнинг ҳарбий ҳаракатлар босқичма-босқич Россия Федерацияси ҳудудига кўчадиган босқичи».
- Украина ўз қарши ҳужумида муваффақиятсизликка учрамади, балки олдинга юришда давом этмоқда, деди CNN учун интервюсида мамлакат ташқи ишлар вазири Дмитро Кулеба. Жума куни Оқ уй Украина сўнгги кунларда мамлакат жанубидаги юришида сезиларли натижаларга эришгани ҳақида хабар берганди.
- 2 сентябрга ўтар кечаси украин денгиз дронлари Қрим кўпригига ҳужум қилиш учун уч бор уринишни амалга оширди, деб хабар бермоқда РФ мудофаа вазирлиги.
- Reuters агентлиги аниқлашича, АҚШ кейинги ҳафтада Киевга уран билан бойитилган зирҳ тешувчи снарядлар етказиб беришни режалаштирмоқда.
- НАТО мамлакатлари машғулотлар вақтида илк бор Россиянинг Болтиқ денгизи томондан қилинадиган ҳужумини қайтариш бўйича машқлар ўтказди.
- Украина хавфсизлик хизмати бизнесмен Игор Коломойскийни фирибгарлик ва жиноий йўл билан қўлга киритилган мулкни легаллаштириш ишида гумонлади, суд уни икки ой муддатга ҳибсга олиш бўйича қарор чиқарди.
Краматорск ўққа тутилиши
2 сентябр куни кундузи Краматорск ракета зарбасига йўлиқди. Донецк области ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленкога кўра, зарба вақтида тўртта уй, маҳаллий қабристондаги 20 қабр ва йўл қопламаси шикастланган. Ракеталардан бири турар жой биносининг биринчи қаватидаги квартирага тушган, аммо портламаган. Дастлабки маълумотларга кўра, тинч аҳоли орасида жабрланганлар йўқ.
Бахмут атрофидаги украин ҳарбийлари
Евгений Пригожин самолёти ҳалокатга учраган жойда ўрнатилган «Вагнер» ХҲК байроғи
Мариуполдаги драма театри «тикланиши»
Донецк области шимолидаги россиялик танкчилар
Мавзуга оид
14:45 / 26.12.2024
Захарова: Украина мустақил равишда ядро қуролини яратишга қодир эмас
11:53 / 26.12.2024
Зеленский Украинанинг Германиядаги элчисини алмаштиришга қарор қилди
08:05 / 26.12.2024
Байден Пентагонга Украинага қурол етказиб беришни тезлаштиришни буюрди
21:53 / 25.12.2024