Жаҳон | 22:22 / 04.09.2023
18769
1 дақиқада ўқилади

Ксения Собчак генерал Суровикиннинг суратини эълон қилди

Россиялик блогер Ксения Собчакнинг июн ойидаги Пригожин исёнидан кейинги илк суратини эълон қилди.

Фото: Ксения Собчак

«Генерал Сергей Суровикин чиқди. Соғ-омон, уйида оиласи билан. Москвада. Бугунги сурат», деб ёзилган Собчак юритадиган «Кровавая барыня» Telegram-каналида.

Собчакнинг иддаосига кўра Суровикин экани айтилаётган суратдаги одам аёл киши билан кетаётгани тасвирланган. Суровикин икки ойдан буён кўриниш бермаётган, охирги марта 23 июндаги Пригожин исёнида омма олдида кўринганди. Ўшанда генерал Суровикин вагнерчиларни исённи тўхтатишга чақириб видеомурожаат йўллаганди. Исён вақтида Россия ҳарбий раҳбарияти вакилларидан фақат Суровикин уни тўхтатишни сўраб чиқиш қилганди.

Август ойи охирида журналист Алексей Венедиктовнинг каналида Суровикин Ҳаво космик кучлари қўмондонлигидан бўшатилгани ҳақида хабар пайдо бўлганди. Аммо бу хабар расман тасдиқлангани йўқ.

Мавзуга оид