Спорт | 12:10 / 10.09.2023
45971
19 дақиқада ўқилади

Роналдуда нокдаун, грандларда йўқотишлар. Евро-2024 саралашида 5-тур якунлари

Евро-2024 саралаши доирасида яна олти гуруҳда бешинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди.

А гуруҳи

Гуржистонда тарихий мағлубият

Гуржистон – Испания 1:7
Голлар:
0:1 – 22 Мората, 0:2 – 27, автогол Кверквелия, 0:3 – 38 Олмо, 0:4 – 40 Мората, 1:4 – 49 Чакветадзе, 1:5 – 65 Мората, 1:6 – 68 Уилямс, 1:7 – 74 Ямал.
Гуржистон – Мамардашвили, Гочолейшвили (Сазонов, 77), Кашия, Кверквелия, Азаров (Двали, 60), Лобжанидзе (Давиташвили, 46), Абуржания (Чакветадзе, 46), Гагнидзе (Меквабишвили, 46), Китейшвили, Микаутадзе, Кварацхелия.
Испания – Унаи Симон, Карвахаль, Лапорт, Ле Норман, Гайя, Фабиан Руис, Родри (Субименди, 72), Гави (Мерино, 58), Ольмо (Ямал, 44), Асенсио (Уилямс, 44), Мората (Хоселу, 72).
Огоҳлантиришлар: Гави (45), Абуржания (45), Кашия (50), Китейшвили (60), Чакветадзе (63), Субименди (79), Кварацхелия (82).

Испания яққол фаворит эди, қолаверса, қўшимча иштиёқ ҳам бор эди. Чунки Евро-2024 саралашида икки ўйиндан кейин уларда атиги уч очко мавжуд эди. Таққослаш учун, бешинчи тур арафасида гуруҳ пешқадами шотландларда — аллақачон 12 очко эди. Улар кўпроқ, тўрт ўйин ўтказишганди, аммо бу турнир жадвалини ўзгартира олмайди. Испания Гуржистон билан ўйинга қадар тўртинчи ўринда жойлашганди ва ундан қуйироқда — фақат Кипр. Улар сафарда ғалаба қозониши ва гуруҳ пешқадамлиги учун курашни бошлаши талаб этиларди. Ва улар буни уддалашди.

Биринчи бўлимдаёқ мезбонлар ўз дарвозасидан жавобсиз тўрт гол ўтказишди. Танаффусда Вилли Саниол учта футболчи алмаштирди ва бу дастлабки дақиқаларда ўз самарасини бериб, Чакветадзе ҳисобни бироз қисқартиришга эришди. Аммо бу камбэкнинг бошланиши бўлиб чиқмади.

Иккинчи бўлим ўрталарини Испания яна жуда кучли ўтказиб, саккиз дақиқада уч гол урди. Мората ҳет-трикни нишонлади, тажрибали ҳужумчилардан бири Уилямс ҳисобни янада оширди, бунда ноодатий ҳолат йўқ. Аммо ҳатто 16 ёшли Ламин Ямал ҳам гол урди. Бу унинг учун миллий жамоадаги дебют ўйин эди. У миллий жамоа тарихидаги энг ёш гол муаллифига айланди.

Бир неча дақиқа ўтиб Ямал дублни нишонлаши ҳам мумкин эди, аммо унинг зарбаси бироз юқоридан кетди. Бу вақтга келиб маҳаллий мухлисларнинг аксари аллақачон трибуналарни тарк этганди.

Гуржистон тарихий мағлубиятга учради — улар ҳали ҳеч кимга 1:7 ҳисобида ютқазмаганди. Бунгача энг йирик мағлубият қарийб 20 йил муқаддам Дания билан ўйинда рўй берганди — 1:6.

Кипр — Шотландия 0:3
Голлар:
Мактоминей (6), Портеус (16), Макгинн (30). 
Шотландия – Ганн, Хики (Паттерсон, 84), Тирни, Ҳендри, Портеус, Робертсон, Макгрегор, Макгинн (Армстронг, 83), Мактоминей (Кристи, 90), Гилмур (Маклин, 67), Адамс (Дайкс, 67).

Гуруҳда идеал даражада илгарилаб кетган Шотландия Испаниянинг кучли ўйинини ҳисобга олиши талаб этилади. Ҳозирда Стив Кларк жамоаси ўз даражасидан юқори ўйин кўрсатмоқда ва керакли очколарни йиғиб келмоқда. Кипрликлар беш дақиқадан ортиқроқ бардош беришди — Робертсон ўз услубида олдинга чопиб, қанотдан узатма берди ва бу циклда ҳайратланарли ўйин кўрсатаётган Мактоминай ўзига етиб келган тўпни бош билан дарвоза тўрига жойлади. «МЮ»да захира футболчисига айланиб қолган ҳавбек миллий жамоада юқори самарадорлик намойиш этмоқда. У беш ўйинда олти гол урган ва тўпурарлар пойгасида бормоқда, ҳолбуки у бу сафарги саралаш босқичигача миллий жамоада биргина гол урганди.

Биринчи голли ҳужумда ассистентлик вазифасини шотландларнинг яна бир етакчиси — Макгинн бажарди. Бу яримҳимоячи миллий жамоанинг ҳозирги мураббийлар штаби билан бошланган уйғониш даври рамзларидан бирига айланган. Макгинн — Робертсон биргаликда жамоанинг асосий ва жуда самарали футболчиси. У бўлимнинг иккинчи қисмида ўз савиясини намойиш этиб, жарима майдони чизиғи ҳудудидан зарба берди ва дарвозабон жойидан қимирлашга улгурмади. Энди шотландларнинг октябр ойида Испанияга сафарини барча футбол мухлислари сабрсизлик билан кутишмоқда. Улар олтинчи турни ўтказиб юборишади ва Англия билан ўртоқлик ўйини ўтказишади.

12 сентябр. Норвегия — Гуржистон, Испания — Кипр.

С  гуруҳи

Англияда илк йўқотиш

Украина — Англия 1:1
Голлар:
Зинченко (26) — Уокер (41). 
Украина – Бушан, Конопля, Матвиенко (Кривцов, 46), Забарний, Миколенко, Зинченко (Буяльский, 76), Степаненко, Мудрик (Назарина, 90), Судаков (Сидорчук, 65), Циганков, Яремчук (Довбик, 65).
Англия – Пикфорд, Уокер, Магуайр, Гехи, Чилуэлл, Ҳендерсон, Райс, Беллингем (Рэшфорд, 65), Мэддисон (Фоден, 66), Сака (Галлаҳер, 86), Кейн.

Биринчи даврадаги ўйинда Англия украинларни ўз уйида хотиржамлик билан мағлуб этган бўлса, бу сафар Гарет Саутгейт жамоаси дурангга рози бўлиб, илк бор очко йўқотди. Британияликлар биринчи бўлим давомида ҳисобда ортда боришга мажбур бўлишди, аммо танаффус арафасида Кейннинг деярли майдон марказидан етказиб берган пасини дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқиб борган Уокер голга айлантирди. Ушбу ҳимоячи клубларида кўп гол урган бўлса-да, бу унинг миллий жамоадаги илк голи бўлди ва бу натижани 33 ёшу 105 кунлигида нишонлади.

Англия футболи тарихида ундан каттароқ ёшда (34 ёш) дебют голни уриш фақат Жимми Мурга насиб қилган ва бу роппа-роса юз йил муқаддам, 1923 йилда рўй берган. Уокер бошқа бир рекордни ўз ҳисобига ёзиб қўйди — биринчи голи учун миллий жамоада 77 ўйин ўтказган футболчи сифатида. Умуман олганда, фахрий футболчи бошқа қанот ҳимоячилари — Эшли Коул ва Гари Невилл кампаниясини тарк этди, ушбу таниқли футболчилар миллий жамоада мос равишда 107 ва 85 тадан ўйин ўтказган ҳолда бирорта гол ура олмаган.

Шимолий Македония — Италия 1:1
Голлар:
Барди (81) — Иммобиле (47). 
Шимолий Македония – Димитриевски, Зайков, Муслиу (Серафимов, 78), Манев, Алиоски, Барди, Атанасов (Илжазовски, 90), Элези (Алими, 74), Элмаз, Ашковски (Димоски, 74), Миовски.
Италия – Доннарумма, Ди Лоренцо, Манчини (Скалвини, 59), Бастони, Димарко (Бираги, 82), Кристанте, Барелла, Тонали (Распадори, 89), Дзаккани (Нионто, 82), Политано (Дзаниоло, 46), Иммобиле.
Огоҳлантиришлар: Манев (68), Димарко (70), Тонали (75), Дзаниоло (79), Алими (88).

Лучано Спаллетти скудеттони қўлга киритганидан кейин миллий жамоа бошқарувига келган ҳолда Антонио Контенинг йўлини такрорлади. «Наполи»нинг собиқ устозининг илк рақиби эса Италияни сенсацион равишда ЖЧ-2022 турнири йўлланмасидан маҳрум этган шимолий македонияликлар бўлди. Биринчи бўлимдаги айрим паллаларда македонликлар ҳозир ҳам исталган дақиқада ҳайрон қолдира олишини намойиш этишди. Италянлар эса ўз устунлигидан фойда чиқара олмади, Тоналининг зарбаси устунга тегди, Дзакканининг зарбасини эса мезбонлар дарвозабони қийинчилик билан тўхтатди.

Шу куни сардорлик боғичини тақиб тушган Иммобиле иккинчи бўлим бошида барибир ҳисобни очди. Барелла уюштирган ҳужумдан кейин «Лацио» форварди дарвоза тўсинидан қайтган тўпга боши билан аниқ зарба берди ва уни табриклаш учун захира ўриндиғидаги барча футболчилар етиб келишди. Чиро македонлар бўйича мутахассис ҳисобланади, у миллий жамоалар даражасида айнан шу рақибга энг кўп голини (3) урган.

Аммо якунда болқонлар жамоаси бутун Италияни ранжитди. Бардининг жарима нуқтасидан йўлланган зарбаси аниқ чиқди, нотўғри позиция танлаган Доннарумма тўпга ета олмади. У афтидан рақиб «жонли девор» устидан ошириб зарба йўллашини кутганди. Македонияликлар — «скуадра адзурра» учун ўта ноқулай рақиб бўлиб қолмоқда. Бу жамоага қарши ўйинлардаги инқироз Роберто Манчини даврида бошланганли, энди эса Спаллетти иккинчи ўринга яқинлашиб олиш имконини йўқотди. Лекин жамоа ихтиёрида захира ўйини бор ва сешанба куни Украинага қарши кечадиган ўйин ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.

12 сентябр. Италия — Украина, Малта — Шимолий Македония.

F гуруҳи

Швеция имкониятини яхшилади

Эстония — Швеция 0:5
Голлар:
Диокереш (18), Кулусевски (24), Исак (39), Куайсон (75), Классон (90+2). 
Швеция – Олсен, Валквист (Ҳолм, 79), Линделёф, Ҳин (Старфелт, 46), Кулусевски, Сема, Форсберг (Карлссон, 79), Густафссон, Каюсте, Диокереш (Куайсон, 64), Исак (Классон, 64).

Стартда Белгияга ҳам, Австрияга ҳам мағлуб бўлган Швеция қийин аҳволга тушиб қолганди. Аммо эстонияликлар скандинавлар учун муаммо туғдирмади. Шведлар 11 йил ичида сафардаги энг йирик ғалабасига эришди. Қолаверса, меҳмонлар кўплаб вазиятлардан фойдалана олмади, «Арсенал»нинг захира дарвозабони Якоб Ҳейн бир қанча ажойиб сейвлар амалга оширди. Бу ғалабадан кейин Швецияда умид пайдо бўлди — барчаси сешанба куни Ралф Рангник бошқарувидаги австрияликлар билан кечадиган ўйинда ҳал бўлади.

Озарбойжон — Белгия 0:1
Гол:
Карраско (38).
Озарбойжон – Магомедалиев, Байрамов (Эмрели, 62), Мамедов, Мустафазаде, Кривоцюк, Жафаргулиев (Набиев, 85), Маҳмудов, Диниев (Озобич, 84), Исаев (Сафаров, 62), Дадашов (Гурбанли, 62), Шейдаев.
Белгия – Кастелс, Кастан, Вертонген, Фас, Теате, Тилеманс (Мангаля, 66), Онана, Карраско (Опенда, 84), Троссар (Лукебакио, 79), Бакайоко (Доку, 66), Лукаку (Батшуайи, 66).
Огоҳлантиришлар: Шейдаев (78), Доку (90+2), Батшуайи (90+3).

Куртуанинг оғир жароҳати «Реал» посбони ва бош мураббий Доменико Тедеско ўртасидаги зиддиятни камида кун тартибидан туширди. Эндиликда жамоада Кастелс биринчи рақам ва шанба кунги ўйинда биринчи бўлимда у Дадашевнинг ҳужумларидан кейин икки бор жамоасини қутқаришига тўғри келди. Яна бир эпизодда эса меҳмонлар ҳимоячиси мезбонлар вакили Маҳмудовнинг зарбаси йўлини тўсиб чиқди.

Лекин Белгия ўз даражасини намойиш эта олмаган ўйинида ҳам мезбонлар аламли тарзда мағлубиятга учради. Лукаку тўпни олиб қўйди, Бакайоко у қадар хавфли бўлмаган зарба йўллади ва тўп Феррейра-Каррасконинг оёғига теккан ҳолда дарвозабон ташланган йўналишдан бошқа томонга йўл олди. «Қизил иблислар» ортиқча уринмай ғалабани ўзиники қилди. Де Брюйнесиз бу буткул бошқа жамоа экани кўриниб қолмоқда. Озарбойжон эса мағлубиятга лойиқ эмасди. Фақат таблода 0:1 ҳисоби сақланиб қолди ва Белгия бу турда дам олган Австрияни қўшимча кўрсаткичлар бўйича ортда қолдирган ҳолда, гуруҳ етакчисига айланди.

11 сентябр. Белгия — Эстония, Швеция — Австрия.

I гуруҳи

Дуранглар куни

Косово — Швейцария 2:2
Голлар: Муриқи (65, 90+4) — Фройлер (14), Рраҳмани (79, автогол).
Косово – Мурич, Войвода, Рраҳмани, Алити, Пакярада, Бериша (Жегрова, 46), Бериша (Красники, 54), Лошай (Ҳадержонай, 69), Фазлии (Муслия, 46), Рашица (Кореница, 80), Муриқи.
Швейцария – Зоммер, Шер, Аканжи, Родригес, Жака, Фройлер (Соу, 84), Закариё, Фернандеш, Шақири (Окафор, 85), Варгас (Ндойе, 63), Амдуни (Иттен, 63).
Огоҳлантиришлар: Алити (39), Лошай (42), Рраҳмани (80), Войвода (90).

Швейцария ўз ўйинини гуруҳ пешқадами сифатида бошлади — ўйин бошидаёқ Фройлер ҳисобни очди, ушбу форвард Фернандешнинг қанотдан берган узатмасидан унумли фойдаланди. Кейин эса Зоммер меҳмонлар сафидаги асосий фигурага айланди. Мезбонлар кўп вазиятларда Мурат Яқин жамоасини очиқчасига кечиришди, аммо бу абадий давом этиши мумкин эмасди ва иккинчи бўлимда Шер жуда бўш ҳаракат қилиб, Муриқини ёш қолдирганида ҳужумчи бош билан дарвозани ишғол этди.

Лекин шанба куни Приштинедаги ўйинда икки жамоада ҳам тажрибали марказий ҳимоячилар «минус»га ўйнашди. Фройлернинг иккинчи зарбаси Рраҳманининг оёғига теккан ҳолда дарвозага бориб тушди. Аммо косоволиклар сардори ҳал қилувчи ҳужумда иштирок этди. Унинг жарима майдонига етказиб берган тўпини Кореница товони билан Муриқига етказиб берди ва ҳисоб тенглашди.

Руминия — Исроил 1:1
Голлар:
Алибек (27) — Глух (53).
Руминия – Молдован, Маня, Буркэ, Дрэгушин, Банку, Станчу (Чикилдэу, 88), Марин, Сореску (Моруцан, 57), Марин (Олару, 65), Алибек (Пушкаш, 65), Коман (Михэилэ, 57).
Исроил – Глазер, Даса, Мигел Витор, Голдберг (Лемкин, 77), Ревиво, Перец (Абу-Фани, 73), Лави, Глух, Ехезкель (Каниховский, 73), Соломон, Тургеман (Вейсман, 62).
Огоҳлантиришлар: Марин (56), Дрэгушин (62), Пушкаш (85), Каниховский (89).

Параллел тарзда Бухарестда кечган ўйинда иккинчи ўрин учун жанг кечди ва Руминия ташаббусни қўлга олгандек кўринган исроилликлар мудофаасидаги хатолар занжиридан кейин ҳисобни очди. Дас қанотдан берилган оддий узатмани тўса олмади ва дарвозабон Станчунинг зарбасини қайтарганида тўпга биринчи бўлиб Алибек етиб келди. Фақат бу гол мезбонларга ташаббусни қўлга олишни таъминламади, Исроил эса танаффусдан кейиноқ ўз устунлигини Глухнинг зарбасидан кейин голга айлантирди. Мезбонлар босимни кучайтириб, олдинга ўтганида эса унинг қарши ҳужумда берган зарбаси дарвоза устунига тегди. Агар ўйиндаги барча вазиятлардан келиб чиқилса — икки томон ҳам очко олишга ҳақли эди. Дуранглар турида исроилликлар руминларни иккинчи ўриндан тушира олмади.

Андорра — Беларус 0:0

12 сентябр. Швейцария — Андорра, Исроил — Беларус, Руминия — Косово.

J гуруҳи

Фернандеш ўзини табриклади

Словакия — Португалия 0:1
Гол:
Фернандеш (43). 
Словакия – Дубравка, Пекарик, Шкриньяр, Вавро, Ганцко, Куцка (Бенеш, 75), Лоботка (Грошовски, 83), Дуда, Гараслин (Дюриш, 83), Шранц (Суслов, 63), Полиевка (Боженик, 64).
Португалия – Кошта, Далот, Диаш, А.Силва, Канселу (Семеду, 63), Фернандеш, Пальинья, Витинья (Отавио, 63), Б.Силва, Леау (Нету, 63), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Шранц (35), Дуда (53), Роналду (62).

Португалия ўзининг асосий таъқибчиси меҳмони бўлди ва максимал даражадаги қаршиликка дуч келди. Словаклар биринчи бўлиб ҳисобни очиши мумкин эди, аммо жарима майдони чизиғидан йўлланган зарбадан кейин тўп дарвоза устунига теккан ҳолда майдон ташқарисига чиқиб кетди. Жавоб ҳужумида эса Бруну Фернандеш 29 ёшга тўлгани билан ўзини ўзи табриклади. «МЮ» футболчиси ўткир бурчакдан кучли зарба берди, тўп ҳимоячи оёқлари орасидан ўтиши дарвозабонни иложсиз аҳволда қолдирди.

Криштиану Роналду эса зарба беришга уриниб, Дубравкага оғир жароҳат етказишига бир бахя қолди. Яхшики португаллар сардори бир оёғини кўтаришга улгурди, иккинчиси билан дарвозабонга кучсизроқ бориб урилди. Арбитр бу вазиятни сариқ карточка билан баҳолади, шундан кейин Роналдунинг дарвоза томон зарба беришга ҳар бир уриниши трибуналарда ҳуштакбозлик келтириб чиқарди. Ўйин охирида эса унинг ўзи ёқимсиз ҳолатни бошдан кечиришига тўғри келди.

Жарима зарбаси ижро этилган вақтда жонли деворга турганида тўп тўғри Роналдунинг юзига келиб урилди ва у нокдаун ҳолатига тушиб қолди. Унда мия чайқалиши рўй берган бўлиши ҳам мумкин эди ва уни майдон ташқарисига олиб чиқиб кетишди. Нима бўлганда ҳам унга ўзига келиши учун бироз вақт талаб этилди ва ўйинни давом эттирди, португаллар қийин ғалабани сақлаб қолишди. Лекин учинчи сариқ карточка олгани туфайли жамоа сардори (у бу борада саралаш босқичи етакчиси) кейинги турда ўзининг севимли рақиби Люксембургга қарши ўйинни ўтказиб юборади, у бу жамоага 11 гол урган. «Олтин тўп»нинг беш карра соҳиби октябр ойида словакларнинг Португалияга ташрифи вақтида майдонга қайтади. Роберто Мартинес жамоаси кейинги турдаги ғалаба билан амалда йўлланмани ҳал қилиши мумкин.

Босния ва Герцеговина — Лихтенштейн 2:1
Голлар:
Жеко (3), Лучингер (18, автогол) — Волфингер (21). 

Люксембург — Исландия 3:1
Голлар:
Шанот (9, пеналти), Борхес (70), Синани (90) — Ҳаралдссон (88).

11 сентябр. Исландия — Босния, Португалия — Люксембург, Словакия — Лихтенштейн.

D гуруҳи

Туркияда драма

Туркия — Арманистон 1:1
Голлар:
Ўзгур (88) — Дашян (49). 
Туркия – Гунок, Челик (Мўлдур, 61), Демирал, Суюнчи, Ўзкажар (Булут, 72), Чалхонўғли, Кўкчи, Юксак (Қаҳвачи, 61), Ундер, Йилмаз (Дарвишўғли, 61), Оқтуркўғли (Йилдирим, 80).
Арманистон – Чанчаревич, Ароян, Мкртчян, Арутюнян, Тикнизян, Бичахчян (Серобян, 62), Селараян (Бриаско, 83), Сперцян, Иву, Дашян, Ранос (Адамян, 62).

Туркияга қарши принципиал қарама-қаршиликни арманлар жамоаси жуда дадил бошлади. Ёздаги ўйинларда майдоннинг иккинчи қисмидан гол урган Дашян яна узоқ масофадан хавфли зарба йўллади. Аммо, умуман олганда, меҳмонлар кўп вақтни ҳимояда ўтказишига тўғри келди. Оқтуркўғли ва Бариш Йилмаз қулай вазиятлардан фойдалана олмади. Бошқа ҳолатларда эса асли серб бўлган ва Арманистон фуқаролигини олган Чанчаревич ўзини кўрсатди.

Лекин сен урмасанг сенга уришади ибораси яна бир бор ишлади ва Дашян иккинчи бўлим бошида Тикнизяннинг қанотдан берган узатмасидан кейин яқин масофадан туриб дарвозани ишғол этди. Турклар барибир ўйин охирида мағлубиятдан қутулиб қолишди. Меҳмонлар дарвозабони яна бир бор яккама-якка вазиятда қутқарганди, аммо шу куни миллий жамоада дебютини нишонлаган Бертуғ Йилдиримнинг қайтган тўпга берган зарбаси қаршисида ожиз қолди.

Чанчаревич бундан синиб қолмади ва қўшимча дақиқаларда ҳам максимал даражада ишончли ҳаракат қилди. Нима бўлганда ҳам дуранг — мағлубиятдан яхшироқ. Аммо бешинчи турдан кейин Арманистон гуруҳда қийин вазиятда қолмоқда. Улар ҳамон турклардан уч очкога ортда қолишмоқда, иккинчи ўринга эса Хорватия чиқиб олди. «Шашкачилар» — соядаги пешқадам, чунки Миллатлар лигаси финал босқичидаги иштироки туфайли битта захира ўйинига эга.

Хорватия — Латвия 5:0
Голлар:
Петкович (3, 44), Иванушец (13), Крамарич (68), Пашалич (78). 
Хорватия – Ливакович, Юранович, Шутало, Гвардиол (Вида, 46), Соса (Баришич, 67), Перишич, Модрич (Влашич, 61), Брозович (Пашалич, 61), Иванушец, Крамарич, Петкович (Муса, 67).

Златко Далич жамоаси Латвияни қабул қилди ва Риекада тўпланган мухлислар учун ҳақиқий шоу уюштириб беришди. Улар ўйлаган барча иш амалга ошди. Масалан, таран форвард ҳисобланадиган Петкович жарима зарбасидан йўллаган ажойиб зарба дарвоза тўрига бориб тушди. Перишич эса товон билан берган пасидан кейин ушбу форвард бўш бурчакни ишғол этди. Бир сўз билан айтганда — жамоада барча кўнгилдагидек ўйин намойиш этди.

11 сентябр. Арманистон — Хорватия, Латвия — Уэлс.

Мавзуга оид