Ўзбекистон | 19:09 / 12.09.2023
6451
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон-Туркманистон демаркация комиссияси йиғилиши ўтказилди 

Учрашувда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг қўшма мажлисига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилган. 

Фото: Dunyo

6-9 сентябр кунлари Нукус шаҳрида Ўзбекистон-Туркманистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

ТИВ маълумотига кўра, учрашув чоғида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг қўшма мажлисига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилган.

Ишчи гуруҳининг аввалги учрашуви 2023 йил 5-11 июн кунлари Туркманистоннинг Туркманобод шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Мавзуга оид