Ўзбекистон | 10:31 / 14.09.2023
6254
1 дақиқада ўқилади

Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Душанбеда йиғилиш ўтказди

Марказий Осиё мамлакатлари ТИВ раҳбарлари Душанбеда давлат раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашуви кун тартиби ва унда кўриб чиқиладиган ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилди. 

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Душанбе шаҳрида Марказий Осиёнинг беш давлати ТИВ раҳбарлари йиғилишида қатнашди.

«Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин жанобларига Душанбе шаҳридаги самимий қабул учун ўз миннатдорлигимизни билдирамиз», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. 

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистондан бўлган ҳамкасблари билан биргаликда вазирлар йиғилишини ўтказган.

Маълум қилинишича, йиғилишда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви кун тартиби ҳамда унда кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинган.

14-15 сентябр кунлари Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммити бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этади.

Мавзуга оид